“Ёшлар – келажагимиз” дастури амалда!

“Ўзтрансгаз” АЖ “Бухорогаз” ҳудудий газ таъминоти филиалида “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастури ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Тадбирда ҳар бир участканинг ёшлар иттифоқи етакчилари сайланди. Йигит-қизларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, уларни соҳага доир янги инновацион технологияларга бўлган қизиқиш ва интилишларини ривожлантириш мақсадида филиалда ёшлар хонаси ва COWORKING маркази ташкил этилиб, 6х1 метр ўлчамга эга эълон (намунали ёш ходимлар, ёшларга оид ҳукумат қарор ва фармонлари, тадибрлар, режали ўйинлар ва.ҳ.к.) тахтаси осилди.

Шунингдек, жамиятнинг мазкур қатлами ўртасида 2018 йил 30 сентябрга қадар 2 йўналиш бўйича “Энг моҳир қўллар” шиори остида мусобақалар ташкил этилиб, “Ёш газ пайвандловчи ва ёш чилангар” танлови ҳам эълон қилинди. Танлов ғолибларини рағбатлантириш мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖга қарашли “Угом” дам олиш масканига оилавий йўлланма ва эсдалик совғалари тарқатилиши айтиб ўтилди. Ҳар ҳафта жума куни ёшларни жисмонан соғломлаштириш ва спорт билан мунтазам шуғулланишига имкон яратиш мақсадида ташкил қилинган мини футбол мусобақалари қизғин давом этмоқда. Қурбон ҳайити байрами муносабати билан корхона биносида ҳашар ташкил этилди. Миллий удум ва қадриятларимиз бардавомлигига ёшлар фаолликлари билан ўз ҳиссаларини қўшишди. Шунингдек,  Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида филиал ёшларига Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти, муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов туғилиб ўсган ва дафн этилган жойларни зиёрат қилиш учун имконият яратилиши кўзда тутилган.

Эътиборлиси, “Бухорогаз” филиали тизимидаги барча ёш мутахассисларни бир мақсад, ягона шиор остида бирлаштирган бу мавзу долзарб, фақат бугун эмас, доимий олиб бориладиган, кечиктириб бўлмайдиган масала сифатида кун тартибидан асосий ўринни эгаллайверади.

            

Фикр қолдириш