Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Яшнобод туманида тежамкор газ жиҳозлари билан савдо қилувчи махсус дўкон ўз фаолиятини бошлади.

Бугун Тошкент шаҳар Яшнобод туманида Тежамкор газ жиҳозлари билан савдо қилувчи махсус дўкон ўз фаолиятини бошлади.

Мазкур тадбирда аҳоли ва жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, табиий газдан самарали фойдаланиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлади. Шу куннинг ўзида тумангаз участкаси ҳудудида бўлган қозоннинг ностандарт ёндиргичи (горелкаси) ўрнига хавфсиз ва тежамкор замонавий автоматик газёндиргич ўрнатилиб, ташриф буюрганлар эътиборига ҳавола этилди.

Хабар қилинганидек, ҳозирда ҳудудий газ таъминоти филиаллари мутахассислари томонидан иқтисодий самарадор ускуналарнинг афзалликлари ҳақида истеъмолчилар орасида тушунтириш ишлари олиб бориляпти.

Тадбирлар давомида эскирган, ностандарт жиҳозлардан фойдаланишнинг — инсон ва унинг атрофидагилар учун хавфлилик даражаси катта эканлиги, қолаверса иқтисодий самарадор эмаслиги боис тўлов харажатларининг ортиб бориши ҳақида маълумот берилмоқда.

                                                               “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!