“Ўзтрансгаз” ходимлари – ҳорманг!

“Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси ташаббуси ҳамда иштирокида ташкил этилган пахта терими байрамона, кўтаринки кайфиятда ўтди. Соҳа ходимлари оппоқ, лўппи очилган пахталарни ҳавас ва ўзгача завқ билан теришди.
Қувонарлиси, “оқ олтин” хирмонига барака қўшилди.
Ҳашарда иштирок этган ходимларнинг фаоллиги, илғорлиги соғлом рақобатда синалди. Уларнинг меҳнати муносиб тақдирланиб, қимматбаҳо ва эсдалик совғалари топширилди. 
Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар тизимда бардавом.

   

Фикр қолдириш