“Ўзтрансгаз” АЖ “Ёрдамчи хўжалик” МЧЖ балансида бўлган объектларни тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотиш бўйича ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги № 443-сонли  Қарори  ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик  жамиятининг   2017  йил     4 июлдаги № 385-сонли қарорига асосан очиқ аукцион савдога қўйилган “Ўзтрансгаз” АЖ “Ёрдамчи хўжалик” МЧЖга қарашли қуйидаги объектлар;

– Сирдарё   вилояти   Сардоба    тумани   Пахтаобод  шаҳарчасида жойлашган ер майдони 0.08 гектар бўлган тикувчилик цехи қайта баҳолаш қиймати  2 354 434 000 сўм. 10 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15% дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

– Сурхондарё вилояти  Термиз  тумани  Учқизил ҚФЙ “Паррандачилик” маҳалласида    жойлашган   умумий  ер  майдони 10,10  гектар, қурилиш  майдони  21528,0 кв.м, фойдали ер майдони 1183,47 кв.м бўлган маъмурий ва хўжалик ҳамда иссиқхона бино-иншоотларини қайта баҳолаш қиймати 11 766 400 000 сўм. 10 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15% дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

– Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Молтоб МФЙ ҳудудидаги 18 га боғ майдонга эга ёрдамчи хўжалигини қайта баҳолаш қиймати 451 100 000 сўм.        5 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2018 йил 2 майдаги № 112- сонли қарори асосида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотилади.

Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

         Ўзбекистон Республикаси Фуқаросининг паспорт нусхаси

Юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек, ваколатли шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

Манзил: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси 4 уй.

Электрон почта; yordamchi_xujalik@mail.ru (371) 150-72-88 телефон рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Фикр қолдириш