“Ўзтрансгаз” АЖ “Ёрдамчи хўжалик” МЧЖ балансида бўлган объектларни тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотиш бўйича ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги № 443-сонли  Қарори  ва “Ўзтрансгаз” акциядорлик  жамиятининг   2017  йил     4 июлдаги № 385-сонли қарорига асосан очиқ аукцион савдога қўйилган “Ўзтрансгаз” АЖ “Ёрдамчи хўжалик” МЧЖга қарашли қуйидаги объектлар;

– Сирдарё   вилояти   Сардоба    тумани   Пахтаобод  шаҳарчасида жойлашган ер майдони 0.08 гектар бўлган тикувчилик цехи қайта баҳолаш қиймати  2 354 434 000 сўм. 10 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15% дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

– Сурхондарё вилояти  Термиз  тумани  Учқизил ҚФЙ “Паррандачилик” маҳалласида    жойлашган   умумий  ер  майдони 10,10  гектар, қурилиш  майдони  21528,0 кв.м, фойдали ер майдони 1183,47 кв.м бўлган маъмурий ва хўжалик ҳамда иссиқхона бино-иншоотларини қайта баҳолаш қиймати 11 766 400 000 сўм. 10 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15% дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

– Тошкент вилояти Қибрай тумани Ёнариқ ҚФЙ, “Маданият Агробизнес” фирмаси худудидаги жами, 37 гектар шундан, 27 гектари  боғ ва 10 гектари беда майдонига эга ёрдамчи хўжаликни қайта баҳолаш қиймати 750 400 000 сўм.         5 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15% дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

– Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Молтоб МФЙ ҳудудидаги 18 га боғ майдонга эга ёрдамчи хўжалигини қайта баҳолаш қиймати 451 100 000 сўм.        5 йил муддатга бошланғич тўлови қайта баҳолаш қийматининг 15 % дан кам бўлмаган миқдорида бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан;

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2018 йил 2 майдаги № 112- сонли қарори асосида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан сотилади.

 

Тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

 

Ўзбекистон Республикаси Фуқаросининг паспорт нусхаси

Юридик шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек, ваколатли шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

 

Манзил: Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчаси 4 уй.

Электрон почта; yordamchi_xujalik@mail.ru (371) 150-72-88 телефон     рақами орқали боғланишингиз мумкин.

Фикр қолдириш