«Ўзтрансгаз» АЖ томонидан Республика ўқув-семинари ташкил этилди

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик жамияти мажлислар залида  “Тадбиркорлик ва  шаҳарсозлик фаолиятини  амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш ва ваколатли органлар ҳамда ташкилотлар билан келишишнинг янги тартиби” мавзусида Республика  ўқув-семинари бўлиб ўтмоқда.

Газ таъминоти ҳудудий филиаллари ҳамда магистрал газ қувурлари бошқармалари вакиллари учун ташкил этилган анжуманда “Ергеодезкадастр” қўмитаси мутахассиси томонидан ер участкаларини доимий фойдаланишга  бериш  ягона электрон савдо майдончаси “E-IJRO AUKSION”   орқали электрон шаклда қай тартибда амалга оширилиши билан боғлиқ маълумотлар берилмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ  Ахборот хизмати

     

Leave A Comment