“Ўзтрансгаз” АЖ томонидан кўргазмали семинар ташкил этилди.

Республика бўйича истеъмолчилар томонидан энергиядан оқилона фойдаланиш, табиий газ етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб қувватлаш ва инновацион лойиҳаларни тизимга тадбиқ этиш ғояси асосида давлат ва жамият ҳаётидаги муҳим масалалар бўйича ўтказиладиган семинар ва кўргазмаларнинг навбатдагиси, “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ташкил этилган “Республика бўйича истеъмол қилинадиган газ хажмини замонавий энерготежамкор иситиш қозонлар, автоматлаштирилган энерготежамкор газ ёндиргичлар, электрон газ хисоблаш ускуналари ва бошқа турдаги инновацион газ ускуналарининг тарғиб қилиш чора-тадбирлар ижроси” мавзуида “Тошкентшаҳаргаз” ҳудудий филиалида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

  

Бугунги кунда истеъмолчилар томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиши оқибатида бахтсиз ходисаларнинг юзага келиши ва истеъмол қилинаётган газ сарфининг кескин ошишига олиб келмоқда. Бу ўз навбатида истеъмолчиларга узлуксиз табиий газ етказиб бериш тизимида муаммолар келтириб чиқармоқда.

  

Мазкур муаммоларни бартаф этиш юзасидан республика газ таъминоти ҳудудий филиаллари маъсул ходимлари иштирокида замонавий энерготежамкор иситиш қозонлар, автоматлаштирилган энерготежамкор газ ёндиргичлар, электрон газ хисоблаш ускуналари ва бошқа турдаги инновацион газ ускуналари ва уларнинг ишлаш жараёнларини яқиндан таништириш ҳамда мазкур замонавий энерготежамкор жихозларини босқичма-боқич истеъмолчиларга жорий қилиш масалалари ушбу кўргазмали семинарнинг асосий вазифаларидан бири хисобланади.

  

Кўргазмали семинарда қуйидаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан замонавий газ жихозлари намоиш этилди. Жумладан:

“ORION INAVATION” МЧЖ томонидан куз-қиш мавсумида исиқлик таъминоти мавжуд бўлмаган кўп қаватли уйларга ўрнатиладиган марказлашган замонавий энерготежамкор иситиш қозонлари;

“SPART SISTEM”МЧЖ, “POLIUS ENERGO SESTEM” МЧЖ ва “QIBRAY GAZ KOMMUNAL QURILISH” МЧЖлар томонидан иситиш ва сув иситиш қурилмаларига энерготежамкор автоматлаштирилган газ ёндиргичлар;

“VODIY NEFTI GAZOVIK ENERGIYA” МЧЖ томонидан чилангар ходимлар учун асбоб-анжомлари, махсус химоя кийимлари ва газ чиқиш ҳолатини аниқловчи сигнал тизими ва бошқа ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз махсулотлари билан қатнашди.

  

Мазкур тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарорига асосан республика бўйича мутасадди вазирлик ва идораларлар мутахассислар ҳам таклиф қилинди.

Тадбирда инновацион лойиҳаларни тадбиқ этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар ва мавзуга доир бошқа йўналишларда маърузалар ўқилиб, муҳокама қилинади ва видеороликлар намойиш этилди.

Фикр қолдириш