Мурожаат жойида ўрганилди

«Ўзтрансгаз» АЖ раҳбарияти фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан мунтазам алоқани йўлга қўйган Гулистон шаҳар «Боғишамол» МФЙ 5-уй 27 хонадонда яшовчи фуқаронинг газ босими пастлиги хусусида «Ўзтрансгаз» АЖ раиси номига йўллаган онлайн мурожаати ҳам ушбу йуналишдаги ҳал этилиши лозим бўлган масалалар қаторидан ўрин олди. Семинар давомида мазкур мурожаатда келтирилган муаммони ўрганиш ва ўз вақтида ҳал этиш юзасидан фуқаро хонадонига ташриф буюрилди. Унда соҳа мутахассислари фуқаро билан бевосита суҳбат олиб боришиб, ҳолатни таҳлил қилдилар. Ўрганишлар шуни кўрсатдики, ҳақиқатан ҳам хонадон газ ускунасида газ босими кам. Аммо бу, аввало, фуқаронинг газ ва газ ускуналарини ўрнатиш ҳамда фойдаланишда хавфсизлик талабларига тўлиқ амал қилмаганлиги каби омиллар билан боғлиқ. Чунки, газ ускунаси белгиланган жойдан бошқа жойга кўчириб ўтказилган, хонадоннинг дудбурон ва вентиляция каналлари ёпиб қўйилган. Шу ва яна бошқа омиллар сабабли хонадонда газдан самарали ва хавфсиз фойдаланилмаяпти. Шунга кўра, ташриф давомида хонадонга соҳа мутахассислари бириктирилди ва улар мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан фуқарога амалий ёрдам кўрсатишга киришдилар.
 

 

Фикр қолдириш