“ЎЗТРАНСГАЗ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ОГОҲЛАНТИРАДИ !!!

Табиий ва ис газларидан заҳарланишнинг олдини олайлик!

 

Ҳурматли ҳамюртлар кейинги пайтларда аҳоли орасида содир бўлаётган табиий газдан нотўғри фойдаланиш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар нохуш оқибатларга олиб келмоқда.

 ДОИМО ОГОҲ БЎЛИНГ!

газ иситиш печларини назоратсиз қолдирманг, агар газ таъминотида узилишлар юзага келиб, кейинчалик таъминот тикланса, хонада газ йиғилиб қолиши ва газ-ҳаво чақнаши юз бериши мумкин;

-хонада газ ҳидини сезганда электр асбобларини асло ёқманг, ёқилган бўлса, ўчирманг, зудлик билан эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатинг;

— газ жиҳозлари (газ плита, иситиш печлари) устида ювилган кийимларни қуритманг;

— болаларни уйда ёлғиз қолдирманг ва уларни газ асбобларидан фойдаланишига йўл қўйманг;

— газ сўрғич мосламаларидан асло фойдаланманг;

— газ иситиш печлари ва тармоқларини ўзбошимчалик билан қоидага хилоф равишда ўрнатманг;

— носоз газ жиҳозларини ўзбошимчалик билан тузатманг ва улардан фойдаланманг;

— газ сизиб чиққанида очиқ олов билан текширманг;

-қўлбола ёки ностандарт иситиш мосламаларидан фойдаланиш, газ қувурларига резина шлангларини улаш, газ тармоғига сўрғичлар ўрнатиш нохуш ҳолатларга олиб келади;

— иситиш мосламаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинг;

— газ хизмати ва ёнғин хавфсизлиги нозирлари кўрсатмаларига қатъий риоя қилинг.

Leave A Comment