УЗЛУКСИЗ ГАЗ ТАЪМИНОТИ

2018 йил 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан “Аҳолига мунтазам ва узлуксиз газ маҳсулотларини етказиб бериш борасида белгиланган чора-тадбирлар ижроси” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Ўзтрансгаз” АЖнинг раҳбарияти, масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Маълумки, истеъмолчиларни табиий  газ  билан  узлуксиз  таъминлаш,  шунингдек,  етказиб бериш,  транзит  ва  экспорт  қилиш  “Ўзтрансгаз”  акциядорлик  жамияти зиммасидаги энг устувор вазифа ҳисобланади. Ҳозирги кунда республика бўйича 6 млн. 143 минг истеъмолчиларга газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шулардан 3 миллион 300 мингдан ортиқ уй-жой ҳамда 83 мингга яқин улгуржи истеъмоларга табиий газ, 2 млн.
760 минг аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда.

Улгуржи табиий газ истеъмолчиларининг 5 минг 700га яқини саноат корхоналари, 45 минг 500га яқини маиший хизмат объектлари ҳамда 31 минг 500 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидир.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларни 2017/2018 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича жамиятнинг буйруғи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида 105,8 км. газ қувурлари мукаммал таъмирланиб, 239,7 км. газ қувурлари реконструкция қилинди, 68 мингдан ортиқ газ тақсимлаш пунктлари ревизия қилинди, 7 минг км.га яқин қувурлар босим остида синалди.

Ҳозирги кунда республика бўйича 6 млн. 143 минг истеъмолчиларга газ ёқилғиси етказиб берилмоқда. Шулардан 3 миллион 300 мингдан ортиқ уй-жой ҳамда 83 мингга яқин улгуржи истеъмоларга табиий газ, 2 млн. 760 минг аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Улгуржи табиий газ истеъмолчиларининг 5 минг 700га яқини саноат корхоналари, 45 минг 500 га яқини маиший хизмат объектлари ҳамда 31 минг 500 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектларидир.

Шунингдек, айни пайтда, ҳудудларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан 2 миллион 847 мингдан ортиқ хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланган. 2017  йилда 366,2 минг тонна, яъни 2016 йилга нисбатан 115 минг тонна кўп суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди. Эътиборлиси, бу йилги мавсумда қўшимча равишда яна 21 минг 723 тонна суюлтирилган газ ажратилгани ҳар бир хонадоннинг ойлик ўртача таъминот даражасини 10 кг.дан 15 кг.га ошириш имконини берди.

Аҳолига 2017 йилда режага мувофиқ 750 минг дона маиший газ баллонлар етказиб берилди. Натижада маиший газ баллонлар сони 3,7 миллионтага етиб, таъминот даражаси тўлиқ бажарилишига эришилди. Жорий йилда эса 399 минг тонна суюлтирилган газ ва 590 минг дона газ балонлар етказиб бериш режалаштирилган.

Газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги хонадонларга суюлтирилган газ тарқатиш билан қўшимча 182 мингга яқин хонадонларнинг газ таъминоти тубдан яхшиланади. Бунинг учун эса ташкилий тадбирлар ҳам эътиборга олинган. Хусусан, ишлаб чиқарувчи заводлар томонидан ойига ўртача 33 минг 275 тонна суюлтирилган газни ташиб келтиришда 256 та вагон-цистерналар, 160 та авто-цистерналар, 78 та газ тўлдириш пункти ва станциялар, 572 та маиший газ баллон ташувчи махсус автомашиналар жалб қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2017 йил 29 июндаги № 19-03-22-06-РУз-28-2017-сонли реестрига асосан 2017 йил 15 июлидан аҳоли томонидан фойдаланилган табиий газ учун тарифларга кўра 1,0 м3 учун 263,40 сўм, газ ўлчагичлари йўқ ҳолатда коммунал-рўзғор эҳтиёжларига ишлатиладиган газ учун марказий иссиқ сув тамъминоти бор уйларда овқат пишириш газ плиталарига бир яшовчидан ойлик тўлов 5 010,60 сўм этиб белгиланган.  Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон “Табиий газ ва электр энергиясини етказиб бериш ва реализация қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ, мазкур қарор иловасида кўрсатилган ташкилотларга газ таъминоти тизимининг ресурс ва техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган лимит доирасида 1,0 куб метр табиий газни 1000 сўмдан сотишга шартномалар тузиш мумкинлиги тавсия этилган. 2017 йил 29 декабрдаги 1033-қарори билан эса суюлтирилган газ сотиш ва етказиб беришда суиистеъмолликларнинг олдини олиш мақсадида аҳолига суюлтирилган газни сотиш нархлари белгиланди. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 4 сентябрдаги «Валюта бозорини либераллаштириш шароитларида иқтисодиётнинг базавий соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3253 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Қарорга кўра, 2018 йил 1 апрелдан аҳолига сотиладиган 1 килограмм суюлтирилган газнинг нархи Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, Андижон, Наманган, Фарғона, Тошкент вилоятларида 700 сўм, қолган ҳудудларда 500 сўм этиб белгиланган.

2018 йил 1 августдан бошлаб эса Республиканинг барча ҳудудларида суюлтирилган газ аҳолига 1 кг учун 800 сўмдан етказиб берилади.Маълумот учун, айни вақтда 1 кг суюлтирилган газ нархи  Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 720 сўм, водий вилоятларида 644,7 сўм, Тошкент вилоятида 606,0 сўм, Бухоро ва Навоий вилоятларида 450,0 сўм, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 372,0 сўм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 327,6 сўм этиб белгиланган.Бундан ташқари, жорий йил 12 январда Вазирлар Маҳкамасининг  “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сон қарорининг қабул қилиниши соҳани аввало газ истеъмолчилари ва таъминотчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи мухим хужжат бўлиб, улар орасидаги муаммоларни самарали ҳал этишда муҳим қадам бўлди.
Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.

Беҳзод Бердиев 
Матбуот хизмати бошлиғи

Фикр қолдириш