AYOLLAR QO'MITASI AK «O'ZTRANSGAZ»

Хотин-қизлар қўмитасига, компаниянинг манфаатларини   ривожланишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган, унинг корпоратив жамоасига аъзо бўлиш имкониятини ўрганаётган хотин-қизларни бирлаштиради.

  “Ўзтрансгаз” АК  ташаббуси билан 2011 йилнинг 17 феврал ойида ташкил топган қўмита, компания аппаратининг  ўзини-бошқарадиган нотижорат хотин-қизлар ташкилоти ҳисобланади.

    Қўмитанинг асосий мақсади аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида тўлақонли иштирок этишини таъминлаш, хотин-қизлар  маънавий ва интеллектуал савиясини юксалтиришдан иборат.Қумитанинг иши хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини, оилада, жамият ва  давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ўрнинини юксалтириш, жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрнини ва мавқеини мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган демакратик ўзгаришлар ва янгиланишлар ислоҳатларнининг мавқеи даражасига кўтаришга йўналтирилган. 

   Айни шу мақсадларда компаниянинг таркибига кирувчи бўлинмаларда хам хотин-қизлар жамиятлари кенгашлари ташкил этилган эди.

    Ўз олдиларига қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир қатор комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган. Улар сарасига 8 март-Халқаро хотин-қизлар, “Наврўз” миллий байрамларини, Хотира ва қадрлаш куни ўтқазиш, Болаларни ҳимоя қилиш ва Мустақиллик байрамларини ўтқазиш тадбирлари киради.

   Хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини, оилада, жамият ва  давлат қурилиши вазифаларини ҳал этишдаги ўрнинини юксалтириш, жамиятимизда хотин-қизларнинг тутган ўрнини ва мавқеини, уларни репродуктив саломатликларини мустаҳкамлаш, ўсиб келаётган ёш авлодни тарбиялаш ҳамда аёлларни маънавий ва маърифий саводхонлигини оширишга бағишланган турли семинар- тренинглар давра суҳбатларини ташкил қилиш каби тадбирларни ўтказиш кўзда тутилган.

  “Ўзтрансгаз” АК   ҲНФ “Оила тиббий маркази” ШК биргаликда компания ва унинг қуйи ташкилотларида меҳнат қилаётган   ходималарини тиббий кўригидан ўтказиш ишларини амалга оширган. Малакавий кўрикда қатнашиш учун невропатолог, гинеколог,терапевт, эндокринолог, офтальмолог, отоларинголог мутахассислари жалб қилинган эди.

  Ушбу кўрикдан, компаниянинг ходималари ва унинг бўлинмаларидан, жумладан, Сурхондарё вилоятидан-133, Навоий вилоятидан-106, Бухоро вилоятидан-610, Хоразм вилоятидан-599, Тошкент шаҳридан-133, Қорақалпоғистон Республикасидан-656 ходималари  тиббий кўрикдан ўтишган.

      Компания 2011 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг  экологик жиҳатидан муаммоли ҳудудларда жойлашган (Акчалок, Тулей МҚБ), Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида аёлларни репродуктив саломатлигини ҳимоялаш борасида биринчи бор кенг қамровли тадбирларни амалга оширган..