BIRLASHGAN KASABA UYUSHMALARI QO'MITASI AK «O'ZTRANSGAZ»

Бирлашган касаба уюшма қўмитаси - меҳнаткашларни манфаатларини ҳимоя қилувчи, меҳнат жамоасининг ваколатли органи ҳисобланади.

    Компаниянинг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси (БКУҚ) фаолиятининг асосий мақсади Компания меҳнаткашлари ҳамда уларни оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва ҳуқуқини ҳимоя қилиш.

    Бирлашган касаба уюшма қўмитаси фаолияти Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари, улар фаолиятининг ҳуқуқ ва кафолатлари тўғрисида ”даги Қонун, Ёқилғи-энергетика  мажмуи, кимё саноатида ва геология ходимлари касаба уюшмалари МҚ ва “Ўзбекнефтгаз” МХК  ўртасидаги қабул қилинган Соҳавий (Тариф) Келишуви ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва бошқа қонуний ҳужжатлари асосида қурилган.

   Касаба уюшма қўмитаси ташкилотининг ижтимоий-иқтисодий вазифалари ходимларни маошларини ва даромадларини оширишга кўмаклашиш, меҳнаткашларни иш шароитлари ва дам олишлари учун шароит яратиб бериш.

   Компанияда меҳнат жамоаси ва компания Дирекцияси ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи 38 мингга яқин ишчиларни манфаатларини ҳимоя қиладиган жамоа шартномаси қабул қилиниб амалда қўлланилмоқда.

   Компаниянинг жамоа шартномаси 11 бўлимдан иборат, уларга қуйидаги муҳим бўлимлар киритилган:

   -Жамоа музокаралари;

   - Хулоса, меҳнат шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш;

   - Иш вақти ва дам олиш вақти;

   - Меҳнатга ҳақ тўлаш;

   - Ижтимоий ривожлантириш ва маданий-маърифий ҳамда спорт ишлари, имтиёзлар, компенсациялар ва бошқалар.

   БКУҚ Компания Дирекцияси, Хатин-қизлар қўмитаси ва “Камолот” ёшлар ҳаракати билан биргаликда ходимларни ойлик маошларини кўтариш, ўз вақтида уни тўланиши, ходимларни маънавий даражасини кўтариш, маданий-оммавий тадбирларни ўтказиш масалаларида фаол қатнашади. Жумладан, Компания жамоаси иштирокида ўтказилган “Наврўз” байрамида хар бир ҳудудни урф одатлари, удумлари, таомлари, ашула ва рақслари ҳамда миллий кийимлари намойиш этилди ҳамда “Она ва бола ” кўриги, “Онам, отам ва мен- спорт севар оила ” мусобақалари ўтказилган. Ёз ойида болаларни дам олишлари ташкил қилинди, театрларга бориш, Буюк ипак йўлида жойлашган қадимий шаҳарларга туристик экскурсиялар ташкил қилинди. Касаба уюшма қўмиталари аъзолари ҳуқуқий масалалар бўйича ўзларини билимларини оширдилар, тармоқ бўлинмалари касаба уюшма фаолларини билимларини ошириш бўйича ўтказилган семинарларда қатнашдилар.

   Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, турли хил жисмоний тарбия ва спорт мусобақаларини ва хар йили спортнинг ўйин турлари бўйича спартакиадаларни ўтказилишида   Касаба уюшма қўмитаси катта ҳиссаларини қўшиб келмоқда. “Наврўз”, Мустақиллик байрами, Хотира ва қадирлаш кунларига бағишлаб мусобақалар ўтказилмоқда. Касаба уюшма қўмитаси томонидан ёшлар ва ходимлар болалари ўртасида маънавий, маданий ва соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга йўналтирган маданий-маърифий ишларга катта аҳамият берилмоқда.

    БКУҚ  учун ўта муҳим вазифаларнинг бири, бу “Ўзтрансгаз” АК касбий соғлиқ ва атроф муҳитнинг муҳофазаси сиёсатини амалга оширишдир. Мисол тариқасида, ишлаб чиқаришда соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини дастурлашган- мақсадли  шакллантиришга йўналтирилган, қонун ва меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда газ соҳасида меҳнат муҳофазасининг Ягона бошқаруви тизими тузилган.

    Бу дастурни амалга оширишда компаниянинг ходимлари ва таркибий бўлинмалари учун хар йилда ёнғин хавфсизлиги ойлиги, “Бутун дунё меҳнат хавфсизлиги куни “ ўтказилади. Ёнғин ва авария ҳолатларида бажарилиши керак бўлган ишларни бажариш юзасидан машқлар ва кириш инструктажлари амалга оширилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалардан жабр кўрганларнинг оила аъзолари холидан хабар олиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишлари ташкил қилинмоқда.

    Меҳнат хавфсизлиги ва атроф муҳит муҳофазасига риоя қилиниши бўйича ишларни сифатли ташкил қилиниши, ходимларнинг  интизомли бўлишини кучайтиради, меҳнат унумдорлигини оширади, бахтсиз ҳодисалар сонини, асбоб-ускуналарни ишдан чиқишини ва бошқа кўзга кўринмаган вазиятларни содир этилишини камайтиради ва бунинг натижада ишлаб чиқариш самарадорлигини оширади.