ENERGIYA TEJASH

“Ўзтрансгаз” АК фаолиятини устувор йўналишлари бўлиб энергияни тежовчи янги технологияларни жорий қилиш ва газ транспорт тизими объектларида иш режимлари ҳолатини  яхшилаш ва шароит яратиб бериш орқали газ транспорт ва газ тарқатиш тизимларида иссиқлик энергияси ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқаришда энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш, технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжларига газ сарфи даражасини камайтириш ҳисобланади.  

     Магистрал газ қувурлари объектларида энергия самарадорлигини ошириш мақсадида “ 2015 йилга қадар энергия ресурсларини тежаш бўйича комплекс тадбирлар ишлаб чиқилган”.

     Қуйидагиларга кўра ИЭР иқтисод қилинади:

  • таъмирланиши керак бўлган газ қувури қисмида газ қувурлари фаолиятини вақтинчалик схемасини амалга ошириш ва  табиий газ ҳажмларини максимал ишлаб чиқиш;
  • табиий газнинг сизиб чиқиши ва газ қувурларида нуқсонлари ҳамда ишдан чиқиш жойларини ўз вақтида аниқлаш учун замонавий усул ва жиҳозларидан фойдаланиш;
  • компрессор станцияларда ёрдамчи жиҳозларни ва асосий иш режимини оптималлаштириш;
  • газ ҳайдовчи агрегатларнинг ёрдамчи механизмларида электр энергияни истеъмол қилиниши учун кучланишни тартибга солувчи электр ўтказгични жорий қилиш;
  • қизиб кетадиган лампаларни энергияни тежовчи лампаларга алмаштириш;
  • ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун газ қувур қурилмасидан кетадиган газнинг иссиқлигидан фойдаланиш;
  • тежамайдиган ва эскирган қозон агрегатларини замонавийларига алмаштириш;
  • Соф (тоза) Ривожланиш Механизми доирасида газни сизиб чиқишини камайтириш лойиҳаларини амалга ошириш;

     Компрессор станцияларда энергияни тежаш тадбирларини амалга оширилиши натижасида уларда энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш, технологик йўқотишлар ва ўз эҳтиёжларига газ сарфи даражасини камайтиришга эришилди.