МАТБУОТ АНЖУМАНИ

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

 

2017 йил 23ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Миллий матбуот марказида “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан “Газтранспорт тизимини куз-қиш мавсумида ишлаши, аҳолини табиий, шу жумладан суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш, янги тизимлар ва лойиҳаларни татбиқ этиш” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда “Ўзтрансгаз” АЖнинг раҳбарияти, масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамияти томонидан Республика газ ҳўжалигини 2017-2018 йилларда куз-қиш мавсумига тайёрлаш доирасида бир қатор амалий тадбирлар амалга оширилган.                                                                                                               Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 июндаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларни 2017/2018 йилларнинг куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича жамиятнинг буйруғи ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Режага мувофиқ жорий йилнинг ўтган даврида 99,6 км. газ қувурлари мукаммал таъмирланиб, 236,7 км. газ қувурлари реконструкция қилинди, 68 минг 559 дона газ тақсимлаш пунктлари ревизия қилинди, 6662,5 км. Газ қувурлар босим остида синалди, шунингдек 5260,6 км. ер ости қувурлари махсус прибор ёрдамида текширилди ва 1690,4 км. газ қувурлари буёқланди.                                           Ҳозирги пайтда республика бўйича 6 миллион 102 минг 608 та хонадон газлаштирилган бўлиб, шундан 3 миллион 320 мингга яқини табиий газ, 2 миллион 782 мингдан ортиғи суюлтирилган газ билан таъминланган. Жами улгуржи истеъмолчилар сони эса 82 минг 628 тани ташкил этади.

Шунингдек, айни пайтда, ҳудудларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан 2 миллион 783 мингдан ортиқ хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланган. Жорий йил якунига қадар 376 минг 283 тонна, яъни ўтган йилга нисбатан 125 минг тонна кўп суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилади. Эътиборлиси, бу йилги мавсумда қўшимча равишда яна 26 минг 576 тонна суюлтирилган газ ажратилгани ҳар бир хонадоннинг ойлик ўртача таъминот даражасини 10 кг.дан 15 кг.га ошириш имконини беради.

Аҳолини шу йилда 750 минг дона маиший газ баллонлар билан таъминлаш белгиланган бўлса, ҳозирги кунга қадар 670 мингтаси етказиб берилди. Натижада маиший газ баллонлар сони 3,7 миллионтага етиб, таъминот даражаси тўлиқ бажарилишига эришилди. Қолган қисми ҳам 1 декабрга қадар етказиб берилади.

        Албатта, табиий газ бебаҳо бойлик ҳисобланади. Шундай экан, уни асраб-авайлаш, фойдаланишда исрофгарчиликка йўл қўймаслик барчамизнинг бурчимизга айланмоғи лозим. Бунинг учун жойларда  тарғибот  ишлари  олиб  борилиб,  ноқонуний  табиий  газ  истеъмоли  билан  шуғулланувчиларга нисбатан  тегишли  тартибда  чора  кўрилаяпти. Тадбирда оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Ўзтрансгаз” АЖ фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи лавҳалар намойиш этилди. Анжуманда журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан жавоблар олишди.