Taftish komissiyasi tartibi

“Ўзтрансгаз” АКнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга 3 аъзодан иборат тафтиш комиссияси сайланади.

“Ўзтрансгаз” АК тафтиш комиссиясининг таркиби:

1. Норкулов Алишер Мухтарович – “Ўзбекнефтгаз” МХК бухгалтерия бош мутахассис, Ревизион коммисия раиси;

2. Суюнов Бобомурод Мамаражабович – Давлат активларини бошқариш Маркази бошқарма бошлиғи;

3. Нарсидиков Дониёр Эргашович – “Ўзбекнефтгаз” МХК ГУ бош мутахассис;

 

“Ўзтрансгаз” АК тафтиш комиссиясининг ваколат доираси қонун хужжатлари ва “Ўзтрансгаз” АКнинг устави билан белгиланади.

Тафтиш комиссияси “Ўзтансгаз” АКда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва “Ўзтрансгаз” АК ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда “Ўзтрансгаз” АК кузатувчилар кенгашининг мажлисига олиб чиқади.

“Ўзтрансгаз” АКда узатувчилар кенгашига ҳисобдордир бўлган ички аудит хизмати ташкил этилган.

Кузатувчилар кенгашининг 2014 йил 28 ноябрдаги баённома хулосаси билан ички аудит хизматига 2015 йил 5 январидан 2 аудитор ишга қабул қилинган.

“Ўзтрансгаз” АКнинг ички аудит хизмати “Ўзтрансгаз” АКнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, “Ўзтрансгаз” АК уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек “Ўзтрансгаз” АКни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали “Ўзтрансгаз” АКнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.