Ichki audit tartibi

“Ўзтрансгаз” АКда кузатувчилар кенгашига ҳисобдордир бўлган ички аудит хизмати ташкил этилган.

Кузатувчилар кенгашининг 2014 йил 28 ноябрдаги баённома хулосаси билан ички аудит хизматига 2015 йилнинг 5 январидан 2 аудитор ишга қабул қилинган.

“Ўзтрансгаз” АКнинг ички аудит хизмати “Ўзтрансгаз” АКнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, “Ўзтрансгаз” АК уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек “Ўзтрансгаз” АКни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали “Ўзтрансгаз” АХКнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.