Kuzatuv kengashi tarkibi

 

"Ўзтрансгаз" АК кузатув кенгашининг аъзолари 9 кишидан ташкил топган акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга сайланади.

“Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг таркиби:

    “Ўзтрансгаз”АКнинг 2015 йил 16 декабрдаги акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан сайланган Кузатув кенгаши таркиби:

1. Гафаров Сайфитдин Хафизович – Давлатрақобатқум Раисининг Биринчи ўринбосари; Кузатув Кенгаши раиси;

2. Абраров Зухритдин Зиявуддинович – “Ўзбекнефтгаз” МХК  нефт ва газни қайта ишлаш, газни транспорт қилиш тизимини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўлими бошлиғи;

3. Абдурахимов Амин Найимович  – “Ўзбекнефтгаз” МХК юридик бошқармаси бошлиғи;

4.Шукурлаев Шерзод Мамаражабович – “Ўзбекнефтгаз” МХК хусусий хавфсизлик бошқармаси бош мутахассис;  

5. Саттаров Дилшод Неъматович – Ўзб. Респ. Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи

6. Закиров Хаёт Уткурович – “Ўзбекнефтгаз” МХК давлат тасарруфидан чиқариш, қимматли қоғозлар ва корпоратив муносабатлар бошқарма бошлиғи;

7. Омаров Муратжан Юлчибаевич  – “Ўзбекнефтгаз” МХК давлат тасарруфидан чиқариш, қимматли қоғозлар ва корпоратив муносабатлар бошқарма бошлиғи ўринбосари;

8. Обидов Аскар Акбар ўғли – Давлат активларини бошқариш Маркази Бош директорининг биринчи ўринбосари;

9. Холмуродов Нозим Косимович – Мехнат вазирлиги бошқарма бошлиғи;

 

“Ўзтрансгаз” АКнинг кузатув кенгаши кузатув кенгаши вазифасини бажаради ва “Ўзтрансгаз” АКнинг фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади.

 “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- “Ўзтрансгаз” АК фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;

- акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, бундан Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни 65-моддасининг ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно;

- акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойини белгилаш;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун “Ўзтрансгаз” АК акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 59-моддаси биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиш;

- мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг Бошқарув аъзоларини (раисдан ташқари) сайлаш (тайинлаш), уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;

- ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;

- “Ўзтрансгаз” АК ижроия органининг фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатлардан эркин фойдаланиш ва “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун бу ҳужжатларни ижроия органидан олиш. “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгаши ва унинг аъзолари олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланиши мумкин;

- аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсацияларнинг миқдорлари юзасидан тавсиялар бериш;

- дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг захира фондидан ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг филиалларини ташкил этиш ва ваколатхоналарини очиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг шўъба ва тобе хўжалик жамиятларини ташкил этиш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш ҳақида қарор қабул қилиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш масалаларини, шунингдек “Ўзтрансгаз” АК уставига “Ўзтрансгаз” АКнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, “Ўзтрансгаз” АК уставига “Ўзтрансгаз” АКнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали кўпайтириш билан боғлиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш бундан мустасно;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарор (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

- қимматли қоғозлар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга (акциялар, облигациялар) ва эмиссия рисоласига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш ва уларнинг матнини тасдиқлаш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;

- “Ўзтрансгаз” АК томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорларини белгилаш.

 

“Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг ваколат доирасига Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни ва “Ўзтрансгаз” АК уставга мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш ҳам киритилиши мумкин.