Kadrlarni tayyorlash

“Ўзтрансгаз” АК тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан
2015 йилда олиб борилган ишлар тўғрисида

МАЪЛУМОТ

 

Хусусан, 2015 йил давомида жойларда Компания тизимидаги корхона ва ташкилотларда ишловчи мутахассис ходимлардан 14 612 нафари тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларини ўтади. Шундан 4 224 нафари муҳандис техник ходимлар, 10 388 нафари асосий ишлаб чиқариш ишчиларидир.

“Ўзтрансгаз” АК 2014 йил 12 сентябрдаги 390-сонли буйруғига асосан шаҳар ва тумангаз филиаллари назоратчилари учун малака ошириш ўқувлари ташкил этилиши белгиланган. Компаниянинг тегишли мутахассислари томонидан намунали ўқув дастурлари ишлаб чиқилган, ўқув-услубий қўлланма сифатида фойдаланиладиган фильм тайёрланган. Мазкур фильмда туман ва шаҳаргаз филиаллари назоратчилари учун зарур бўлган барча масалалар қамраб олинган (иш кунини тўғри ташкил этиш, истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган табиий газ ҳисоб-қитоблари, муомала маданияти ва бошқа барча зарурий масалалар).

Ўтган давр мобайнида Тошкент, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида назоратчилар малакасини ошириш ўқув курслари ташкил этилган (Саноат хавфсизлиги ўқув маркази, Бухоро нефт ва газ коллежи, “Урганчтрансгаз” ШК Ўқув курс комбинати ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти қошида).

Шунингдек, ўтган даврда раҳбар ходимларнинг билим ва малакаларини ошириш бўйича Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида ўқув-семинарлар ташкил этилди.

   2016 йилда Компания тизимидаги барча корхона ва ташкилотларда ишловчи мутахассис ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида “Ходимлар тайёрлаш маркази” МЧЖда (422 нафар), Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтининг Малака ошириш марказида (254 нафар), “Урганчтрансгаз” ШК тасарруфидаги ўқув маркази (комбинати)да (367 нафар) ўқитиш, компания тизимидаги ташкилот ва корхоналарда ишловчи 2 700 нафардан зиёд ходимларни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириш ишлари режалаштирилган.

“Ўзтрансгаз” АКда амалий кадрлар захирасини шакллантириш бўйича тизимли ва аниқ мақсадларга йўналтирилган ишларни ташкиллаштириш, захирага олинган раҳбар кадрларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази, Банк молия академияси ва бошқа олий таълим муассасалари ўқув марказларида тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

   Бу борадаги ишлар асосан Республикамиздаги ўқув марказларида, жумладан, “Ходимлар тайёрлаш маркази” МЧЖда, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институтининг Малака ошириш марказида, “Урганчтрансгаз” ШК тасарруфидаги ўқув маркази (комбинати)да, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалида, Жахон иктисодиёти ва дипломатия университети кошидаги Бошкарув институтида, Тошкент ахборот технологиялар университети қошидаги “Электрон ҳукумат” ўқув марказларида  ҳамда филиалларда ташкил этилган ўқув курсларида амалга оширилди.

“Ўзтрансгаз” АКда амалий кадрлар захирасини шакллантириш бўйича тизимли ва аниқ мақсадларга йўналтирилган ишларни ташкиллаштириш, захирага олинган раҳбар кадрларни малакасини ошириш мақсадида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида ўқиш учун 4 нафар ходим имтиҳонларни муваффақиятли топшириб бугунги кунда малакасини оширишмоқда.

                Бундан ташқари, И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети Тошкент шаҳридаги филиалида 49 нафар ҳамда Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё технологиялари институти, Тошкент архитектура қурилиш институти, Жиззах политехника институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти ва бошқа олий ўқув юртларида тизимни малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида узоқ муддатли ўқув курсларда мутахассисларни тайёрлаш бўйича 41 нафар, жами 90 нафар талабаларнинг контракт тўловлари Компания томонидан тўлаб берилмоқда.

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил
6 ноябрдаги 321-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2015 йил 10 ноябрдаги 86-сонли баёни ҳамда “Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқарувининг 2015 йил 9 ноябрдаги 121-сонли қарори доирасида “Ўзтрансгаз” АКнинг 2015 йил 12 ноябрдаги 6-сонли ҳамда 27 ноябрдаги 7-сонли буйруқлари қабул қилинди.

Мазкур буйруқлар доирасида, бўш (вакант) раҳбарлик лавозимларига айниқса Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари хизматлари номенклатурасига, “Ўзбекнефтгаз” МХК ва “Ўзтрансгаз” АК номенклатурасига кирувчи лавозимларга муносиб номзодларни танлаш ва тавсия этиш тизимини такомиллаштириш, амалий кадрлар захирасини шакллантириш бўйича тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни самарали ташкил қилиш бўйича Компания тизимидаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари “Ўзбекнефтгаз” МХК ва “Ўзтрансгаз” АК номенклатурасига киритилган лавозимларга кадрлар захирасини шакллантиришда қатор малакавий тажрибаларга эга номзодларнинг умумтаълим даражаси, тизимли касбий билимлари ва ҳуқуқий маданияти, шахсий сифатлари, хорижий тилларни билиши, интеллект даражаси, бошқарув кўникмалари ва тажрибаси, танқидий таҳлил, прогноз қилиш, функционал ва тармоқ вазифаларини, энг аввало, давлат сиёсати талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширишнинг мақбул, самарали йўлларини таклиф этиш қобилияти пухта ва ҳар томонлама ўрганилиш, номенклатурага киритилган лавозимларга шакллантирилган кадрлар захирасини доимий равишда янгилаб бориш, компания тизимидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари номенклатурага киритилган ҳар бир лавозимга захирага киритилган номзодларни Компания Бошқаруви раисининг фаолият йўналишлари бўйича ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилишлари белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва “Ўзбекнефтгаз” МХК томонидан “Ўзтрансгаз” АКга бириктирилган касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик олиб бориш, 2016 йил битирувчиларини бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, амалиёт ўташларини ташкиллаштириш,  амалиёт даврида ўзини кўрсатган битирувчиларни кейинчалик компания тизим корхоналарига  ишга қабул қилиш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Ўзтраснгаз” АК тизимидаги корхона ва ташкилотларга бириктирилган 27 та касб-ҳунар коллежларини 2015/2016 ўқув йили битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича Компания томонидан 2014 йилнинг 26 майдаги
№ 32ққ/37/ққ/199-сонли «“Ўзтрансгаз” АК ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг мутахассисларга бўлган эҳтиёжларини аниқлаш, тармоқ корхоналари учун олий ва ўрта махсус маълумотли муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни иш билан таъминлаш дастури» доирасида ўрта-махсус маълумотга эга коллеж битирувчиларга компания тизимидаги корхона ва ташкилотлар эҳтиёжини аниқлаш ва уларни ишга жойлаштириш бўйича ишлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бириктирилган 27 та касб-ҳунар коллежини 2014/2015 ўқув йилида битирган 9 252 нафар ёшларнинг 8 599 (92,9%) нафари бандлиги таъминланди, шундан, 8 234 нафари иш билан таъминланган.

Шунингдек, Компания тизимидаги корхона ва ташкилотларга 2015 йил давомида жойларда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркаларида қатнашган касб-ҳунар коллежи битирувчиларнинг 459 нафари ишга жойлаштирилди.

Ҳамкорликни узвий давомийлиги таъминлаш, коллеж ўқувчиларини назарий билимларини амалда мустаҳкамлаш мақсадида 2015 йилда 3 707 нафар ёшлар амалиётни айнан компания тизимидаги корхона ва ташкилотларда ўтказишди. Шулардан: 1 681 нафар коллеж битирувчилари диплом олди амалиётини ўтказди. Шунингдек, 2 026 нафар 2-босқич талабалари ишлаб чиқариш амалиётлариларини тизимдаги корхона ва ташкилотларда ўташди. Уларга 36,0 млн. сўм иш ҳақи ва 1,1 млн. сўмлик овқатланиш учун маблағ ажратилди.