Ichki audit komissiyasi

“Ўзтрансгаз” АКда кузатув кенгашига ҳисобдордир бўлган ички аудит хизмати ташкил этилган.Кузатув кенгашининг 2014 йил 28 ноябрдаги баённома хулосаси қарори билан ички аудит хизматига 2 аудитор ишга қабул қилинган.

2015 йилнинг 5 январидан бошлаб ички аудит хизматида ишловчи ходимлар:

1. Эргашев Хурсандбек Каримович – Хизмат бошлиғи;

2. Ахмедов Нодир Ботирович – Ички аудитор;

“Ўзтрансгаз” АКнинг ички аудит хизмати “Ўзтрансгаз” АКнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан қонун ҳужжатларига, “Ўзтрансгаз” АК уставига ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисобида ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда ишончли тарзда акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек “Ўзтрансгаз” АКни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ҳамда мониторинг олиб бориш орқали “Ўзтрансгаз” АКнинг ижроия органи, филиаллари ва ваколатхоналари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.