Korxonalar

«Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси (Тошкент ш.) 
Газ етказиб бериш ва ер остида сақлаш ишларини, Ўзбекистон табиий газини республика исеъмолчиларига етказиб берувчи ва республика ташқарисига экспорт қилувчи, шунингдек чегарадош давлатлар газини транзит қилувчи объектларни бошқариш ишларини амалга оширади. Ўз фаолиятини юритиш учун газ магистраль транспорт тизими объектларини қуриш ва капитал таъмирлаш ишларини олиб боради. Республика аҳолисини табиий газ билан таъминлайди;

«Ўзтрансгаз» компанияси таркибига қуйидаги корханалар киради:

бевосита  бўйсўнувчи бўлинмалар 13;

акциядорлик компаниялар 2;

масъулияти чекланган жамият 1;

унитар (шуъба) корхоналар 10;  

“Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси (Қоқалпағистон республикаси, Хоразм вилояти), “Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси (Бухоро ва Навоий вилоятлари), “Марказгазтаъминот” унитар корхонаси (Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари), “Жанубгазтаъминот” унитар корхонаси (Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятлари), “Тошкентгазтаъминот” унитар корхонаси (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри), “Водийгазтаъминот” унитар корхонаси (Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятлари) ҳамда «Автогазтаъминот» ШК табиий газни тарқатиш тизимларини эксплуатация қилиш ва газни сотиш ишларини амалга оширади.

“Трансгазтехникбутлаш” УК моддий-техник ресурслар билан таъминлаш ишларини амалга оширади.

“Трансгазинжиниринг” УК капитал  қурилиш бўйича вазифаларни амалга оширади.

Бевосита  бўйсўнувчи бўлинмалар: Кагон, Зирабулоқ, Муборак, Тошкент, Самарқанд, Ғаллаорол, Фарғона, Газли магистрал газ қувурлари бошқармалари "Шимолий сох" ва Ходжаабад газни еростида сақлаш иншоатлари