Veb-portaldan foydalanish

Веб-портал дастуридан рўйхатдан ўтган ҳолда шахсий кабинетдан фойдаланиш имкониятлари

Хурматли абонент!

1. Компаниямизнинг веб-порталидан рўйҳатдан ўтиш учун "Автоматлаштирилган бошқарув тизими" гуруҳидан операторга уяли телефон рақамингиз ва табиий газдан бўлган ҳисоб рақамингизни тақдим этсангиз сизни "Ўзтрансгаз" АКнинг веб-порталидан рўйхатдан ўтказиб, шахсий кабинетдан фойдаланиш учун имконият яратилади. 

2. Интернет орқали компаниянинг www.uztg.uz веб-порталига кирасиз.

3. Порталнинг ўнг томонида тизимга кириш ойнасида биринчи бўлиб фойдаланувчи турининг номи танланади, яъни "абонент" сўзи танланади.

4. "Абонент" сўзи танглангандан сўнг таъминот корхонаси, яъни ҳудудий шаҳар ёки тумангаз танланади.

5. Тумангаз танлангандан сўнг рўйхатдан ўтганлигингиз ҳақидаги телефонингизга келган логин рақами "лицевой-логин" деган жойга киритилади.

6.  "Лицевой-логин" киритилгандан сўнг лицевой қаторининг ўнг тарафидаги қарама-қарши стрелка белгиси босилади.

7. Қарама-қарши стрелка белгиси босилгандан сўнг телефон рақамингизга СМС-код келади.

8. Ушбу келган рақамларни СМС-код қаторига киритилганингиздан сўнг "кириш"(войти) тугмачаси босилади ва "батафсил"(подробное) тугмачаси танланади.

9. Шундан сўнг "ОСВ" тугмачасини танлаб, ўзингизнинг табиий газ бўйича ҳисоб-китобингизни кўришингиз мумкин.

10. Хонадонингиздаги кўрсатгични онлайн тарзда киритмоқчи бўлсангиз "кўрсатгич"(показание) ойнасини танлайсиз, сўнгра янги рақамлари киритилиб, пастдаги "сақлаш"(сохранить) тугмачаси белгиланади.