Aksionerlarning umumiy yig'ilishi

УЛУШИ 20% ДАН КЎП БЎЛГАН АКЦИЯДОРЛАР РЎЙХАТИ

 

Акциядорларнинг умумий йиғилиши “Ўзтрансгаз” АКнинг юқори бошқарув органидир.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.

“Ўзтрансгаз” АК ҳар йили акциядорларнинг йиллик ҳисобот умумий йиғилишини молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказади

 Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида “Ўзтрансгаз” АКнинг Бошқарувчилар кенгашини ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, “Ўзтрансгаз” АКнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек қонун хужжатлари ва “Ўзтрансгаз” АК уставига мувофиқ “Ўзтрансгаз” АКнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.

Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

- “Ўзтрансгаз” АК уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёки “Ўзтрансгаз” АКнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш, “Ўзтрансгаз” АК уставига “Ўзтрансгаз” АКнинг устав фондини (устав капиталини) акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бундан мустасно;

- “Ўзтрансгаз” АК қайта ташкил этиш;

- “Ўзтрансгаз” АКни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;

- “Ўзтрансгаз” АК Бошқарувчилар кенгашининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;

- эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;

- ўз акцияларини олиш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш) ва уни ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Шунингдек “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгаши “Ўзтрансгаз” АКнинг Бошқарув раиси билан тузилган шартномани, агар у “Ўзтрансгаз” АК уставини қўпол тарзда бузса ёки унинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли “Ўзтрансгаз” АКга зарар етказилган бўлса, муддатидан илгари тугатиш (бекор қилиш) ҳуқуқига эга;

- “Ўзтрансгаз” АК тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;

- “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан “Ўзтрансгаз” АКни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан “Ўзтрансгаз” АК кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг хулосаларини эшитиш;

- имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;

- акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

- акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;

- “Ўзтрансгаз” АКнинг Бошқарув аъзоларига тўланадиган ҳақ ва (ёки) компенсацияларни энг юқори миқдорларини белгилаш;

- Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунининг 8 ва 9-бобларида назарда тутилган ҳолларда “Ўзтрансгаз” АК томонидан битимлар тузиш тўғрисида қарор қабул қилиш;

- “Ўзтрансгаз” АК уставига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.