EKOLOGIK VA SANOAT XAVFSIZLIGI

Хавфсиз меҳнат шароитларини ва экологик хавфсизликни таъминлаш “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компаниясининг устувор вазифаси ҳисобланади.

Ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва ёнилғи-энергетик ресурслардан оқилона фойдаланиш Компаниянинг табиатни муҳофазалаш фаолияти асосини ташкил қилади, бу корхоналарнинг атроф-муҳитга барқарор паст кўрсаткичлари билан тасдиқланади, айрим кўрсаткичлар бўйича эса ҳар йиллик камайишга мойиллик кузатилади.

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик компаниясининг экологик сиёсати Ўзбекистон Республикасининг табиат муҳитини қўриқлаш соҳасидаги қонунлари ва меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Мазкур фаолият “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси ва “Ўзбекистон давлат табиат қўмитаси” томонидан тасдиқланган, атмосфера ҳавосини, ер ва сув ресурсларини муҳофазалаш; ўсимлик ва ҳайвонот дунёси бойликларини ҳимоя қилиш; саноат ва маиший чиқиндиларни назорат қилиш каби масалаларни ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Атроф-муҳитнинг самарали муҳофазаланишига эришиш, техник ва саноат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Меҳнат, техник, саноат ва экологик хавфсизликни муҳофазалаш бошқармаси ташкил қилиниб фаолият кўрсатмоқда ҳамда экологик таъминот гуруҳи ташкил қилинган. У  корхоналар томонидан атроф-муҳитни ифлослантирувчи чиқиндилари ва отқинларининг ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширади, тозалаш иншоотлари ишининг самарадорлигини, ишлаб чиқариш чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши меъёрларини ва ҳоказоларни текширади.

Компания бўлинмалари томонидан жойлар рельефига ифлослантирувчи моддалар ташланиши бўйича мониторинг, атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташланиши бўйича мониторинг ўтказилади. Бу, ўз навбатида, табиатни муҳофазалаш ва атроф-муҳитни соғломлаштириш, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ишлаб чиқариш, атрофдаги табиат муҳитининг сифат меъёрларига риоя қилиш, табиатни ҳимоя қилиш қонунлари талабларини бажариш бўйича бир қатор чора-тадбирлар бажарилишини таъминлайди.        

«Ўзтрансгаз» Акциядорлик компанияси компрессор станцияларида ва газ тақсимлаш тармоқларида замонавий технологиялар ва материалларни татбиқ қилиш ва улардан кенг фойдаланиш, шу жумладан Соф Ривожланиш Механизми доирасида компрессор станцияларида газнинг сисизиб чиқишларини камайтириш бўйича 7 та лойиҳани жорий қилиш бўйича мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бормоқда.

Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши, биринчи навбатда, республиканинг экологик иқлимини сақлаб қолишга, ёнилғи-энергетик ресурслардан оқилона фойдаланишга, янги технологияларни татбиқ қилиш ҳисобига энергия унумдорлигини оширишга ёрдам беради.

Орол денгизи қуриши туфайли юзага келган оғир иқлим ва экологик шароитларга эга ҳудудларда Соф Ривожланиш Механизми доирасидаги лойиҳаларни реализация қилиш муҳимлигини қайд этиб ўтиш лозим.

Ҳозирги вақтда ISO 14001:2004 халқаро стандарти талабларига мувофиқ экологик менежмент тизимини жорий қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.