Ҳудудларда тарғибот давом этади…

“Ўзтрансгаз” АЖ “Тошкентгаз” филиали ходимлари ҳозирда газ ускуналари ва жиҳозларидан хавфсиз фойдаланишни тарғиб этувчи жами 80 мингга яқин эслатмалар ишлаб чиқиб, аҳоли гавжум жойлари, кўп қаватли уйлар йўлаклари, автобус бекатлари ва бозорлaрга ўрнатиш ва шу билан бирга, уйма-уй хонадонларга тарқатиш ишларини йўлга қўйган.
Ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида Тошкент вилояти ФВБ, ЁХБ, МФЙлар билан ҳамкорликда 4 та сектор бўйича аҳоли билан мунтазам равишда тарғибот-ташвиқот ишлари ҳамда рейдлар ўтказилмоқда.
Сўзимиз тасдиғи Тошкент, Қуйи Чирчиқ, Қибрай, Ўрта Чирчиқ туманлари, Олмалиқ, Чирчиқ, Янгийўл шаҳарларида ўтказилган амалий тадбирларда ўз аксини топади. Уларда аҳоли ва турли соҳа вакилларига, муассасалар тарбияланувчиларига газ ва газ ускуналаридан тўғри фойдаланишга оид қоидалар юзасидан зарур тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтилмоқда. Махсус техника ва асбоб-анжомлар кўргазмаларининг ташкил этилиши эса, аҳолининг хавфсизлик қоидаларига тўлиқ риоя қилишида дастур бўлиб хизмат қилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Leave A Comment