Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш ойлиги давом этмоқда

Яқинда ўз ҳудудида республика семинарини ўтказган филиал ходимлари бугун ҳам аҳоли орасида. Улар газдан тўғри фойдаланиш қоидалари бўйича фуқароларга тушунтиришлар олиб бориб, хонадонлардаги газ ва газ ускуналарининг ҳолатини ўрганмоқдалар. Камчиликлар аниқланган тақдирда уларни ўз вақтида ижобий ҳал этишни йўлга қўйган.
Махсус тузилган ишчи гуруҳлари жойларда фуқароларнинг ис газидан захарланишининг олдини олиш, ноқонуний уланган иситиш мосламалари ва ностандарт газ жиҳозларини газ тармоғидан узиш, дудбўронларнинг ҳолатини текшириш, вентиляция тизимини кўздан кечириш ишларини олиб бормоқда.
Шу кунгача Сирдарё туманининг “Пахтакор” ҳамда “Адолат” маҳаллаларидаги 120 та хонадонда яшовчи фуқаролар, шунингдек, “Адолат” маҳалласидаги 42-сонли мактаб ўқувчилари орасида ис газидан тўғри фойдаланиш бўйича тушунтириш ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Ушбу йўналишдаги профилактик тадбирлар айни масъулиятли кунларда вилоятнинг барча туманлари, энг чекка ҳудудларни ҳам бирдек қамраб олган. Мақсад – аҳолининг фаровон ва хавфсиз турмушини таъминлаш.

“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!