Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш ойлиги давом этмоқда

Тошкент вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали Янгийўл туманлараро  газ таъминоти  участкаси ходимлари  ҳам тегишли  ташкилот вакиллари билан жойларда иситиш мавсумига оид тарғибот тадбирларини кучайтиришган.

Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги  “Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда  хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   қарори  ҳамда шу асосдаги  “Ўзтрансгаз” АЖнинг 2018 йил 6 ноябрдаги  буйруғи ижроси доирасида ташкил этилаётган  тадбирларнинг  навбатдагиси Янгийўл шаҳридаги 6- умумтаълим  мактабида бўлиб ўтди.

Тадбир ташкилотчилари тарғибот ишларини Янгийўл шаҳар Мезон маҳалласида давом эттиришди. Мазкур маҳалланинг Усмон Юсупов кўчасида яшовчи аҳоли хонадонларида олиб борилган тушунтириш жараёнидан лавҳалар:

Leave A Comment