Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Тошкент вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали томонидан ҳам хавфсиз ҳамда тежамкор замонавий қурилмалардан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари жадаллашган

Тошкент вилояти бўйича ҳудудий газ таъминот филиали томонидан ҳам аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар ўртасида хавфсиз ҳамда тежамкор замонавий қурилмалардан фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари жадаллашган.
Истеъмолчиларга эскирган, ностандарт жиҳозлар фаолияти инсон ва унинг атрофидагиларга хавф солиш эхтимоли катта эканлиги, қолаверса иқтисодий самарадор эмаслиги боис тўлов харажатлари ортиб бориши тушунтирилмоқда.
Бугун манашу тадбирлар доирасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани ҳудудида жойлашган “Ақча-Нур” МЧЖ дам олиш масканида мавжуд 41 та ностандарт горелкалар хавфсиз ва тежамкор замонавий газ ёндиргичларга алмаштирилди. Айни кунларда ҳудудларда соҳага замонавий тежамкор ускуналарни татбиқ этиш борасидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

«Ўзтрансгаз» АЖ Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!