Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Термиз шахрида навбатдаги махсус дўкон

Сурхондарё вилояти Термиз шахаргаз участкаси биносида тежамкор газ жиҳозлари билан савдо қилувчи махсус дўкон ўз фаолиятини бошлади.
Дўконнинг очилиш маросимида табиий газдан самарали фойдаланиш бугунги кундаги долзарб масалалардан бири эканлиги таъкидлади. 
Маълумки, шу масала ечими сифатида ҳозирда ҳудудий газ таъминоти филиаллари мутахассислари томонидан иқтисодий самарадор ускуналарнинг афзалликлари ҳақида истеъмолчилар орасида тушунтириш ишлари авж олмоқда.
Тадбир давомида аҳолини эскирган, ностандарт жиҳозлардан фойдаланганда инсон ва унинг атрофидагиларга хавф солиш эҳтимоли катта эканлиги, қолаверса иқтисодий самарадор эмаслиги боис тўлов харажатлари ортиб бориши тушунтирилмоқда.

«Ўзтрансгаз» АЖ Ахборот хизмати

    

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!