Тайёргарлик юқори суръатларда…

Куз-қиш мавсумига  Самарқанд вилояти газ таъминоти ҳудудий филиалларида ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Хусусан, Иштихон ва Оқдарё туманларидаги газ қувурлари бирма-бир тафтишдан ўтказилиб, ҳаво босими билан тозаланяпти, бир йўла синаш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Мавсумга тайёргарлик даражаси соҳа ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан назорат қилиб борилади. Улар уйма-уй юриб, жойлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганишмоқда. Аҳоли мурожаатларининг ижобий ҳал этилишига катта эътибор қаратилган. Шу боис, мавжуд камчиликлар жойида бартараф этиляпти.

Фикр қолдириш