Ташаббус ва шижоат – ишга рағбат!

Яхши ишга қуш қанотини ёзади, деганлари бор гап. Айниқса, ҳашарда ҳеч ким четда турмайди. «Ўзтрансгаз” АЖ кўнгилли ходимлари ҳам Бошқарув раиси Ш. Турсунов бошчилигида эрта тонгдан пахта даласида ҳозиру нозир бўлдилар. Этакни елкага илиб, хирмоннинг баракасини оширишга тутиндилар. Қийғос ва лўппи очилган пахталар ҳар қандай кишининг ҳавасини келтиради. Уларни терганинг, этагингда митти хирмонинг каттаргани сари завқинг ва ғайратинг ҳам ошаверади.
Пахта даласига боқар эканмиз, теримнинг қизғин, ҳашарчиларнинг эса хушчақчақлигини яққол ҳис қиламиз. Шундай бўлиши табиий.
Рағбат, чиндан ҳам, ғайратга, шижоатга йўл очади. Шижоат бор жойда эса ишлар унумли ва баракали бўлади. Шундай экан, теримчиларимизга халқимиз миллий бойлигини йиғиштириб олишда бугунгидек бардамлик, мутасаддиларга эса сахийлик ва хайрихоҳлик ёр бўлишини тилаб қоламиз.

«Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Фикр қолдириш