Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Табиий неъматдан самарали ва хавфсиз фойдаланайлик!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги “2017-2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги ҳамда Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига кўра истеъмолчиларида мавжуд маънан эскирган ҳамда ностандарт газ ёндиргичларни замонавий ва энергия тежамкор ёндиргичларга алмаштириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу қарорларга асосан Наманган вилояти газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан жойларда замонавий ва энергия тежамкор газ ускуналарини жорий қилиш бўйича аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида олиб борилаётган тарғибот ишлари ҳам шулар жумласидан. Хусусан, Наманган тумани ҳудудида филиал ва тумангаз мутахассислари иштирокида аҳоли хонадонлари ҳамда улгуржи истеъмолчилари иштирокида шундай тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Учрашувларда истеъмолчиларни хавфсиз газ ускуналари билан таъминлаш мақсадида Наманганда ишлаб чиқарилаётган «Газоанализатор»лардан турмушда фойдаланиш тартиби ҳамда афзалликлари ҳақида тушунчалар берилмоқда.
Фаровон МФЙ Шимолий Фарғона кўчаси 7 хонадонда яшовчи Оминахон ая Камолиддинова ва унинг маҳалладошларига ҳам тежамкор автоматик газёндиргичнинг қўлбола ясама горелкадан қай даражада хавфсиз эканлиги ва оила бюджетига фойдалиги тўғрисида тушунчалар берилди.

«Ўзтрансгаз» АЖ Ахборот хизмати

    

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!