Суюлтирилган газ ҳам энди “ўзи боради”

“Ўзтрансгаз” АЖ Самарқанд вилояти газ таъминоти ҳудудий филиалида ҳам бошқа вилоятлар сингари аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ишлари самарали олиб борилмоқда. Туманнинг махсус автотранспортида ҳар бири 50 литрлик 800 дона маиший газ баллонлар эгасига ўз вақтида етказилди ва ҳар бир истеъмолчи баллон вазнини махсус тарозида ўлчаб, 20 кг газ тўлдирилганига ишонч ҳосил қилди. Бу эса ўз навбатида, истеъмолчиларнинг газ таъминоти борасида туғилиши мумкин бўлган турлича фикр-мулоҳазалари ҳамда шубҳаларига барҳам берди, дейиш мумкин.

Фикр қолдириш