Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Шижоат ва билим соҳада саъй-ҳаракатлар салмоғини белгилайди…

“Ўзтрансгаз” АЖ газ ва газ жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш зарурлиги юзасидан юртимиз фуқароларини мунтазам огоҳлантириб боради. Табиий газнинг рангсиз ва ҳидсиз экани ҳаётда ҳар қандай шароитда хавфсизлик чораларини кўриш эҳтимолини кучайтиради.
Бу борада тизим ходимларининг ҳам соҳада амал қилиш, эътибор бериш, умуман, билиши муҳим бўлган қатъий қоидалар бор. Шу кунларда “Ўзтрансгаз” АЖнинг Самарқанд ва Навоий вилоятлари ҳудудий газ таъминоти идоралари ходимлари учун ўтказилаётган ўқув машғулотлари ҳам фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш, талофатларнинг олдини олиш мақсадларига қаратилган.
Тадбирда газ таъминоти идоралари, ИИВ, ФВВ, ССВ ходимлари эксперт ҳамда иштирокчи сифатида қатнашишди. Ўқув машғулотлари орқали тизимда содир бўлиши мумкин бўлган, жумладан, ёнғин, портлаш, ҳаво-газ аралашмаси чақнаши, газдан заҳарланиш сингари кўнгилсиз ҳодисаларда ходимларнинг тезкор тактик ҳаракатланиши, аниқ қарор қабул қилиши, самарали чоралар қўллашдек билимлари адолатли синовдан ўтди.

“Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

      

   

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!