Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Сиз билган ва билмаган ис гази!

Ис гази нима?

Ис гази (углерод оксиди) — рангсиз, таъмсиз, ҳидсиз заҳарли газ. Кимёвий формуласи — CO.

Ис гази (СО) — табиатда энг кўп тарқалган заҳарли газлардан бири бўлиб, уни “тилсиз ёв”, деб ҳам номлашади.

Қазиб олинган ёқилғининг тўлиқ ёнмаслиги Ис газининг бош манбаидир!

Ис гази асосан кўмир, табиий газ ва бошқа ёқилғиларнинг тўлиқ ёнмаслиги сабаб юзага келади.

Ис газидан заҳарланиш қандай содир бўлади?

  • Носоз дудбўрон, ҳаво алмашиш (вентиляция) каналлари, ностандарт иситиш жиҳозлари ва ускуналаридан фойдаланилганда;
  • Газ плиталаридан иситиш мосламаси ўрнида фойдаланилганда;
  • Очиқ оловдан ёпиқ бинода иситиш мақсадида фойдаланилганда.

Ис гази одам организмига қандай таъсир этади?

Нафас олиш жараёнида ҳаво таркибида 0,1% ис газининг бўлиши, организмнинг ўлимига сабаб бўлиши мумкин!

Ис гази организмга тушганда, у қон таркибидаги гемоглабин ва кислород ташувчи эритроцитларни ўзаро боғлаб, кислородни тана бўйлаб ҳаракатланишини чеклайди. Натижада, инсон ҳушини йўқотиб, қайта ўзига келмаслиги мумкин.

Ис газидан сақланиш учун нима қилмоқ керак?

  1. Ҳар йили иситиш мавсумидан олдин дудбўрон, ҳаво алмашиш (вентиляция) каналлари, иситиш жиҳозлари ва ускуналари созлигини тегишли ташкилотлар мутахассислари текширувидан ўтказиш лозим.
  2. Носоз, деб топилган газ жиҳозлари ва иншоотлари тўлиқ таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилмагунича, ундан иситиш мақсадида фойдаланмаслик.
  3. Ёпиқ бинода очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланилмаслик.
Leave A Comment

Click to listen highlighted text!