Республика семинари

Жойларга ташрифлардан сўнг, “Газдан тўғри фойдаланиш – хавфсизлик кафолати” мавзуида Республика семинари бўлиб ўтди. Уни “Ўзтрансгаз” АЖ Бошқарув раиси ўринбосари О. Аманов кириш сўзи билан очди ва тадбир аҳамиятига тўхталди.
Семинар ишига Ахборот хизмати раҳбари Л. Собирова модераторлик қилди. Тадбирда “Ўзтрансгаз” АЖ, шунингдек, ҳамкор вазирлик ва идоралар масъул вакилларининг кун тартибидаги мавзулар юзасидан маърузалари тингланди.
Иштирокчилар газдан нотўғри фойдаланиш оқибатларига бағишланган фотонамойиши билан танишар эканлар, хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслик, турли кўнгилсиз ҳолатларни келтириб чиқаришига яна бир карра гувоҳ бўлишди.
Анжуманда оммавий ахборот воситалари ходимларининг соҳага оид саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.

 

Фикр қолдириш