Обод юрт “обод маҳалла” дастури билан…

“Ўзтрансгаз” АЖ Сирдарё вилояти газ таъминоти ҳудудий филиали томонидан аҳолига суюлтирилган ва табиий газни узлуксиз етказишда хавфсизлик қоидаларига алоҳида эътибор қаратилган. Айни пайтда жойлардаги ижтимоий ҳолат, мавжуд камчиликлар атрофлича ўрганилиб, аксарияти жойида ҳал этиляпти.

Айниқса, Гулистон шаҳар Обод юрт маҳалласида иш қизғин. Ҳудуднинг Ибн-Сино кўчасида 1 та газ тақсимлаш пункти ва 2 та зулфин,  Бунёдкор кўчасида эса, 2 та газ тақсимлаш пункти ва 4 та зулфин техник тафтишдан ўтказилди. Бир вақтнинг ўзида 0,6 км.га тенг бўлган газ қувури ҳам қайта таъмирлаб берилди.

 

Мутахассислар 21- ва 80 – кўп қаватли уйлардаги ҳолатни ўрганиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича 0,8 километрлик газ қувурлари қайта таъмирланди, 1,7 километр узунликдаги қувурлар бўялди, 3 та газ тақсимлаш пункти, шунингдек, 6 та зулфин техник тафтишдан ўтказилди. Мазкур ҳудудларда таъмирлаш-тартибга солиш ишлари тўлиқ амалга оширилди. “Обод махалла” давлат дастурининг амалий ижроси янгиланиш, бунёдкорлик, кўтаринкилик билан давом этаяпти.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар 1-сонли туманлараро газ таъминоти участкаси рахбари Ш.Шокировнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, муаммоли масалаларни тез ва самарали ҳал этишдаги тинимсиз меҳнатлари Гулистон шаҳар ҳокимияти томонидан эътироф этилди ва муносиб тақдирланди.

   

Фикр қолдириш