Носоз асбоб – тилсиз душман

Ҳозирги куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш юзасидан масъул идоралар ходимлари астойдил тушунтириш ишларини олиб бораётганликларига қарамай, айрим фуқаролар носоз ва қўлбола ясалган иситиш печларидан фойдаланишни канда қилмаяптилар.
Шунинг учун ҳам жойларда ўрганиш, тарғибот ва учрашув тадбирлари аввалгиданда фаол тус олган. Бундан мақсад – аҳолининг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш.
Фикримизга ҳудудий филиалларимизда амалга оширилаётган ишларни яққол мисол қилишимиз мумкин. Хусусан, Қашқадарё вилояти Касби тумани бўйича 40та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлса, ўтган ҳафта мобайнида шулардан 8 тасидаги газ мосламалари техник кўрикдан ўтказилди. Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилди. Чунки, халқимизда носоз асбоб – тилсиз душман, деган гап бор.
“Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш” ойлиги доирасида мутахассислардан тузилган ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юрган ҳолда, аҳоли билан бевосита суҳбатлашиб, хонадонлардаги газ ва газ ускуналаридан фойдаланиш ҳолатини ўрганмоқдалар. Мулоқот чоғида уларга хавфсизлик чоралари яна бир карра эслатиб ўтилмоқда.

“Ўзтрансгаз” АЖ
Ахборот хизмати

Leave A Comment