Tariflar

ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 «ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ
МАЪЛУМ ҚИЛАДИКИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

2017 ЙИЛНИНГ 29 ИЮНИДАГИ №19-03-22-06-РУз-28-2017-СОНЛИ НАРХЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ РЕЕСТРИГА МУВОФИҚ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА ЕТКАЗИБ БЕРИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЧАКАНА НАРХЛАР 2017 ЙИЛНИНГ 15 ИЮЛИДАН БОШЛАБ ҚУЙИДАГИЛАР БЕЛГИЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг
2017 йилнинг 29 июнидаги №19-03-22-06-РУз-28-2017-сонли
РЕЕСТРИ

 

ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ЧАКАНА НАРХЛАР

 

2017 йилнинг 15 июлидан жорий этилади

УМУМИЙ КЎРСАТМАЛАР

  1. Ушбу прейскурант тарифлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳолига етказиб бериладиган табиий газга тааллуқлидир.
  2. Иситиш ускуналари туридан катьи назар, аҳоли томонидан уй ва квартира-ларни иситишда табиий газдан фойдаланиш учун тўлов беш ойлик иситиш мавсуми давомида ҳар ой ҳисобидан белгиланган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан иситиш мавсуми беш ойдан ортиқ ёки кам қилиб белгиланган тақдирда газдан фойдаланганлик учун истеъмолчилар билан тегишли тарзда ҳисоб-китоб қилинади.

  1. Истеъмолчи (абонент )ларда иккита ёки ундан кўп газ плитаси ёки иссиқ сув таъминоти учун иситгич бўлса, ушбу ускуналар учун газ сарфлаш меъёри икки марта ёки ундан кўпроқ оширилади.
  2. Газ ўлчагичлар ўрнатилган уй (квартира)ларда фойдаланилган газ учун тўловлар ўлчагичлар кўрсаткичи ва ушбу прейскурантда белгиланган тариф буйича тўланади.
  3. Фойдаланилган газ учун тўлов миқдорини аниқлашда хонадоннинг барча аъзолари, шу жумладан вақтинча яшаётганлар ҳам ҳисобга олинади.
  4. Иситилаётган хоналар деганда, бутун фойдали ҳажм: иситиш ускунаси қаерда жойлашганидан қатьий назар, яшаш хоналари, ваннахоналар, ошхона, ички йўлаклар, шунингдек, иситиш ускуналари бор бошқа хоналар (веранда, терасса, ойнаванд балконлар ва бошқа қўшимча қурилишлар) тушунилади.

7.    Прейскурантнинг 2-бўлими тарифлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сонли ва 2003 йил 2 октябрдаги 421-сонли қарорлари билан тасдиқланган аҳолига етказиб бериладиган табиий газ сарфи меъёрлари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.

Иситиладиган хона меъёри бир кишига 43 куб метр қилиб белгиланган.

Хоналарни меъёрда белгиланган ҳажмда (43м3/киши) иситиш учун фойдаланилган газ ҳақи белгиланган тариф бўйича, меъёрдан ортиқча ҳажми учун эса бир ярим баровар миқдорида тўланади.

  1. Автоном сув иситгич ва қозонлар орқали иссиқхона (теплица) ва оранже-реяларни иситиш, якка тартибда меҳнат фаолиятини юритиш чоғида тандир, овқат пишириш учун фойдаланилган газ ҳақи улгуржи истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда олинади. Газ ўлчагичлар йўқ бўлса, газ сарфи кечаю кундуз ишлаган газ ёқиш ускуналарининг энг юқори қуввати ва иситиш мавсумига тузилган шартномада белгиланган тартибда аниқланади.
  2. Ушбу прейскурантнинг "Умумий кўрсатмалар"и, агар қўшимча прейс-курантда бошқача кўрсатилмаган бўлса, бошқа барча қўшимча прейскурантларга ҳам тегишлидир.

10.  Ушбу чакана нархлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси илгари тасдиқлаган (2016 йилнинг 13 сентябрдаги №19-03-22-06-ЎзР-56-2016-сонли реестри) нархлар ўрнига 2017 йилнинг 15 июлидан жорий этилади.

1. АҲОЛИ ТОМОНИДАН ФОЙДАЛАНИЛГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН ТАРИФЛАР *)

 

Т/р

Номи

Стандарт
ёки ТУ

Ўлчов бирлиги

Ўлчов бирлиги

тарифи (сўм)

 

1.1.

 

Газ ўлчагичи бор аҳолига етказиб бериладиган газ

 

ГОСТ

5542-87

 

 

10м3

 

 

2 634,00

 

1.2.

 

Газ ўлчагичи йўқ аҳолига етказиб бериладиган газ:

овқат пишириш ва иссиқ сув таъминоти учун

 

 

 

 

-«-

 

 

 

 

10м3

 

 

 

 

4 555,10

 

иситиш учун

-«-

10м3

2 112,45

                 

2.ГАЗ ЎЛЧАГИЧЛАРИ ЙЎҚ ҲОЛАТДА КОММУНАЛ-РЎЗҒОР ЭҲТИЁЖЛАРИГА ИШЛАТИЛАДИГАН ГАЗ УЧУН ТАРИФЛАР
(ГОСТ 5542-87)

 

Т/р

Истеъмолчи тавсифи

Ўлчов бирлиги

Тариф бўйича тўловлар

Йиллик *):

Ойлик

 

2.1.

 

Марказий (якка) иссиқ сув таъминоти бор уйларда овқат пишириш газ плиталари

 

 

Бир яшовчидан

11,0 м3

 

 

 

60 127,20

 

 

 

5 010,60

2.2.

Газда сув иситиш ускунаси ҳамда марказий иссиқ сув таъминот йўқ уйларда овқат пишириш газ плиталари

 

 

 -«-  15,0 м3

 

 

81 991,80

 

 

6 832,65

2.3.

Марказий иссиқ сув таъминот бўлмаган ёки вақти-вақти билан ишлайдиган иссиқ сув таъминоти бор уйларни иссиқ сув билан таъминлаш учун газли иситгичлар

 

 

 

 -«-  16 м3

 

 

 

87 457,80

 

 

 

7 288,15

2.4.

Иситиш газ ускуналари туридан қатъи назар уй ва квартираларни беш ойлик иситиш мавсуми давомида иситишда газдан фойдаланганлик учун ойига:

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида

 

Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятларда

 

 

Иситиладиган хонанинг 1м3 учун

 

Хонанинг 1м3 учун 6,0 м3

 

Хонанинг 1м3 учун 5,76 м3

 

 

 

 

 

 

6 337,25

 

 

6 083,75

 

 

 

 

 

 

1 267,45

 

 

1 216,75

2.5.

Дағал ва илдизмевали озуқаларни буғлаш ҳамда ичириш ва санитария мақсадлари учун сув иситишни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларга озуқа тайёрлаш

 

отга

5,6 м3

 

сигирга

23,7 м3

 

қўй (эчки)га

2,2 м3

 

чўчқага

12,5 м3

 

 

30 610,20

 

 

129 547,20

 

 

12 025,20

 

 

68 326,80

 

 

2 550,85

 

 

10 795,60

 

 

1 002,10

 

 

5 693,90

 

*) Иситиш ҳақи беш ойлик иситиш мавсуми давомида тўланади.

 

ТАБИИЙ ГАЗДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ УЛГУРЖИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ВА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИ

РАҲБАРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

 «ЎЗТРАНСГАЗ» АКЦИОНЕРЛИК КОМПАНИЯСИ

МАЪЛУМ ҚИЛАДИКИ,

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

2017 ЙИЛНИНГ 29 ИЮНИДАГИ №19-03-22-06-РУз-27-2017-СОНЛИ
НАРХЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ РЕЕСТРИГА

МУВОФИҚ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

УЛГУРЖИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИГА (ШУ ЖУМЛАДАН ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ КОРХОНАЛАРИГА) ЕТКАЗИБ

БЕРИЛАДИГАН ТАБИИЙ ГАЗ НАРХИ

2017 ЙИЛНИНГ 15 ИЮЛИДАН

 ҚҚС ҲИСОБГА ОЛИНГАН ҲОЛДА

1000 КУБ МЕТРИ УЧУН 263 400 СЎМ

ҚИЛИБ БЕЛГИЛАНДИ

 

Эслатма:

  1. Табиий газ калория учун қайта ҳисоб-китобсиз берилади.
  2. Улгуржи истеъмолчиларга (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналарига) табиий газнинг улгуржи нархи унинг физик-кимёвий кўрсаткичларидан қатъи назар ягона ҳисобланади.
  3. Мазкур реестр амал қилина бошланилиши билан улгуржи истеъмолчилар (шу жумладан иссиқлик таъминоти корхоналар) учун амал қилувчи 2016 йилнинг 13 сентябрдаги №19-03-22-06-ЎзР-57-2016-сонли реестр ўз кучини йўқотади.