Муҳим янгилик!

Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятининг минглаб аҳолиси бир неча йилдан бери куз-қиш даврида, айниқса ҳаво совуқ кунларда табиий газ босимининг пасайиши ёки умуман табиий газ бўлмаслиги айниқса Водий вилоятлари аҳолисининг жиддий ташвишига айланган эди.
Ушбу муаммони ҳал этиш, одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиб бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қўшни Қозоғистон Республикасининг “КазТрансГаз” компанияси билан музокаралар ўтказилиб, унинг натижаси улароқ Фарғона водийси истеъмолчиларини бир маромда ва барқарор табиий газ билан таъминлаш бўйича муҳим келишув имзоланди.
Бугун, 31 декабрь кунидан эътиборан Фарғона водийси истеъмолчиларига етказиб бериш бошланди. Бу жараён водийдаги кўп сонли аҳолимиз, саноат ва ишлаб чиқариш корхоналарини бир маромда ва юқори босимда табиий газ билан таъминлаш имконини яратди.
“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти
Ахборот хизмати

Leave A Comment