МТМда инновацион иситиш тизими

Ташрифлар давомида Гулистон шаҳар 4-мавзедаги хусусий боғча-мактабга ҳам борилиб, у ердаги инновацион иситиш тизими билан танишилди. Бугунги кунда инновацион иситиш тизимларининг биринчи талаби хавфсизлик бўлса, иккинчиси иқтисодий тежамкорликдир.
Шу билан бирга, жиҳозларнинг фойдаланиш коэффициенти ҳам юқори бўлиши керак. Мазкур мактабгача таълим муассасасидаги замонавий иситиш жиҳози ана шундай талабларга жавоб бериб, у сўнгги русумдаги, яъни олтинчи авлод иситиш қурилмасидир. Семинар иштирокчилари мактабгача таълим муассасаси билан танишар эканлар, инновацион иситиш тизимининг муносиб қулайликларига гувоҳ бўлдилар.

 

Фикр қолдириш