Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Мини-футбол бўйича “ЎЗТРАНСГАЗ” КУБОГИ — 2019” нинг мамлакат босқичи кўтаринки кайфиятда ўтди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти бошланғич ташкилоти томонидан тизим корхоналари ўртасида мини-футбол бўйича мусобақа ўтказиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллиги байрамига бағишланган “ЎЗТРАНСГАЗ” КУБОГИ — 2019” нинг   мамлакат  босқичи   жорий йилнинг 10 август куни З.М. Бобур номидаги  Тошкент  марказий “Эко-боғи”да бўлиб ўтди.  Унда  жамиятнинг ҳудудий филиаллари ва ташкилотларида тузилган 28 жамоа иштирокидаги саралаш босқичи  ғолиблари  мутлоқ чемпионлик учун баҳс олиб боришга жам бўлишди.

        Тадбирнинг  очилиш маросимида “Ўзтрансгаз” АЖ  Бошқаруви раиси  У. Сайидов сўзга чиқиб иштирокчиларни мазкур спорт байрами, Қурбон Хайити ва яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни байрамлари билан  самимий табриклади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган  Ёшларга оид давлат сиёсати дастури ижроси доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир  Жамият тизимида меҳнат қилаётган ёшларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш ва улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилганини таъкидлар экан, келгусида бу каби мусобақалар  янада кенг қамровда бўлиши учун бошқарув раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланишини билдирди. Беллашувларда жамоаларга муваффақият тилади. Ижро этилган мусиқий чиқиш спортчилар кайфиятига янада кўтаринкилик бахш этди.

         Саралаш босқичларида Тошкент  МГҚБ, Газли МГҚБ, Фарғона МГҚБ, Тошкент шаҳар бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, Сирдарё вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ҳамда “Урганчтрансгаз” Унитар корхонасидан  6 та жамоа Республика босқичи учун йўлланмаларни қўлга киритган эди.  Уларнинг ғолиблик учун кураши қизиқарли ва муросасиз  беллашувлар асосида ўтди. Ўйинларда жамоаларнинг ҳар бир вакили  ижобий натижа кўрсатиш учун бор маҳоратини ишга солдилар. Лекин мусобақаларда кимдир ғолиблик нашидасини суриши ва кимдир мағлубиятга бардош беришига тўғри келиши табиий ҳол. Шундай бўлгач, бу гал ҳам совринли ўринларнинг эгалари аниқланди.

Финал мусобақасида “Урганчтрансгаз” УК жамоаси Фарғона  МГҚБ  жамоасини 5:4 ҳисобида енггиб мутлоқ ғолиб эканликларини исботлади. Ярим финалда Газли  МГҚБ  жамоасидан устун келган Тошкент шаҳар бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ўйинчилари  кучли учликдан жой олдилар. Шундай қилиб;

  1- ўринни Урганчтрансгаз УК,

 2-ўринни  Фарғона МГҚБ,

 3-ўринни Тошкент шаҳар ҲГТФ жамоалари банд этдилар.

         Ўйинларда  шунингдек , “Энг яхши тўпурар” (Фарғоналик — Элдор Султонов), “Энг яхши ўйинчи” (Хоразмлик — Ҳамдам Атажанов), “Энг яхши химоячи” (Бухоролик — Фурқат Болтаев) ҳамда “Энг яхши дарвозабон” (Тошкент шаҳридан Абзал Мирзамахмудов) номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

        Кўтаринки кайфиятда ўтказилган  беллашувлар сўнггида  ғолиб ва совриндорларга  “Ўзтрансгаз” АЖ  Касаба уюшмалари қўмитаси  томонидан  медаллар ва эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.  Турнирнинг кўчма кубоги — Урганчлик газчилар жамоасида кетди. Ҳар бир жамоа ўз олдига келгуси йилдаги мусобақаларга тайёргарликни янада кучайтиришни мақсад қилиб қўйди.  Байрамона ош тортилган дастурхон атрофидаги дилкаш суҳбатлардан сўнг турнир иштирокчилари уйларига кузатиб қўйилди.

                                                              “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!