Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

MIBINFOBOT ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГАН ТАБИИЙ ГАЗ УЧУН АХБОРОТ ОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ БОШҚАРИШ ИМКОНИЯТИНИ БЕРАДИ

Ахолини табиий газ ва бошқа коммунал хизматлардан мавжуд қарздорликлари тўғрисида тўлиқ маълумот олишлари мақсадида “Ўзтрансгаз” АЖ. мажбурий ижро Бюроси ҳамда хизмат кўрсатиш жамиятлари билан ҳамкорликда телеграмм-бот хизматини ишга туширди.

Буни амалга ошириш учун “Телеграмм” месенжерининг қидирув бўлимига ўтиб MIBINFOBOT манзили орқали телефон рақамингизни юборинг. «Газ” ячейкасини танлаб, шаҳсий хисоб қайдномасини ва хисоблагич кўрсаткичини юборинг. Телеграмм-бот истеъмолчининг илтимосига кўра, бир неча сония ичида дебитор-кредитор қарздорлик тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади. Бу эса истеъмолчиларга ундан чиқмасдан “зангори олов” учун онлайн тарзида тўловларни ўз вақтида амалга ошириш, кўрсаткичларни киритиш ва назорат қилиш имкониятини беради.

“Ўзтрансгаз” АЖ ташкил этилган Телеграмм-ботдан самарали фойдаланишга ва коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашга чақиради.

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!