МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ЮҚОРИ СУРЪАТДА

Вилоятларда иш қизғин. Бухоро вилояти бўйича ҳудудий газ таъминоти филиали “Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш ойлиги” доирасида куз-қиш мавсумига тайёргарликни кучайтирган. Айни кунларда аҳолининг хавфсизлигини барқарор таъминлаш мақсадида қатор самарали ишларни амалга оширмоқда.
Мисол қилиб айтганда, куни кеча вилоятнинг газ таъминоти идораси томонидан “Боқий Бухоро” мажмуасида кенгайтирилган тарзда ўқув семинари ўтказилди. Унда махсус автотранспорт воситалари кўргазмалари, газ ускуналари намойиш этилиб, мутахассислар томонидан газдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари мисоллар орқали кўрсатиб берилди.
Шунингдек, Когон туманининг “Геофизика” МФЙ, Мустақиллик ва Сарибозор кўчаларида яшовчи аҳоли хонадонларида ўрнатилган газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди.
Бу каби профилактик тадбирларга вилоятнинг барча ҳудудларида талаб юқори, айни ис гази билан боғлиқ мудҳиш воқеаларни олдини олиш ва аҳоли орасида истеъмол маданиятини шакллантириш бугуннинг энг долзарб масалаларидан бири.
Шу мақсадда, турмушда табиий газдан оқилона фойдаланиш ҳамда ис газидан захарланишнинг олдини олишга оид тарғибот тадбирлари вилоятнинг барча туманлари, энг чекка ҳудудларини ҳам қамраб олган.
Хусусан, Бухоро туманининг Истиқбол, Янгитурмуш, Қўшходим, Туркон, Сохибкор ва Саховат МФЙларда 105дона, Пешку тумани бўйича 150дона, Вобкент туманининг Розмоз МФЙ ва 7-сонли умумтаълим мактабида 140 дона эслатма ва йўриқномалар тарқатилди.

            

Leave A Comment