Мардлар майдонда синалди

“Ўзтрансгаз” АЖ Сурхондарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалида “Зилзила содир бўлганда объект раҳбарлар таркиби ҳамда фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишдаги ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлари” мавзуида махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда асосий эътибор, ёнғиннинг олдини олиш ва  фавқулодда вазиятлар содир бўлганда авария-қутқарув ишларини амалга ошириш, маҳаллий аҳолини қутқариш ва моддий бойликларни асраб қолишга қаратилди.

Ўқув машқларига “Жамоат тартибини сақлаш”,  “Қутқарув”,  “Алоқа ва ҳабар бериш”,  “Тиббиёт”, “Ёнғин ҳавфсизлиги” , “Разведка”, “Авария тиклаш”, “Таъминот” гуруҳлари аъзолари, шунингдек, ФВДҚТ хизматларининг 75 нафар ишчи-ходимлари жалб қилинди ва улар маҳорати 5 босқичда синов амалиётидан ўтказилди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларга фавқулодда вазиятларда фуқаро муҳофазаси ва фалокатли ҳолатларда ҳаракатланиш тартиби ва техник воситаларни ишлатиш юзасидан маълумотлар берилди. 

Ўтказилган маҳорат тадбири натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбарлар таркиби ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга “Тайёр”, деб эътироф этилди.

    

Фикр қолдириш