Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Маънавий-маърифий кечада маънавият байрами…

 Маънавий-маърифий кечада маънавият байрами…

 “Юксак маънавиятли кадрлар – тизим тараққиёти пойдевори”. “Ўзтрансгаз” АЖда айни мавзуда ўтган маънавий-маърифий тадбир тизим ходимлари фаолиятида янги бир саҳифани варақлади, дейиш мумкин. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур, Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов иштирокида ўтган учрашувнинг айни муқаддас Рўзаи Рамазон ойида ташкил қилинишида ҳам маъно бор. Маърузаларда инсон умри давомида илм олиши зарурлиги, китобни севиши, одоб-аҳлоқ фазилатларини ҳаётий либосдек кундалик эҳтиёжга айлантириши лозимлиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Барчада илиқ таассурот қолдирган ушбу маънавий кеча Президентимиз илгари сурган инсон маънавий онгини юксалтириш, қалбини поклаш, иймон-эътиқодини мустаҳкамлаш, замонга мос ва хос бўлган дунёқараши кенг, чуқур тафаккурли кадрларни тайёрлаш масаласининг тизимда ҳам устувор аҳамиятга эгалигини амалий жиҳатдан яна бир бор исботлади.

                                        “Ўзтрансгаз” АЖ Ахборот хизмати

             

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!