“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан Кадрлар тайёрлаш миллий дастури юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳамда 2019-2029 йилларда мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналиши бўйича ривожлантириш стратегияси

            Ўтган 2017 йил ҳамда  жорий йилнинг 1 чораги якуни билан жамият томонидан жами 10 616 нафар муҳандис, техник, ишчи-ходимларнинг малакасини оширилиб, қайта тайёрланди.

Бугунги кунда жамиятда фаолият юритиб келаётган 24 мингдан зиёд ходимларни мутахассислиги, маълумотидан келиб чиққан ҳолда «Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори»га мувофиқ жой-жойига қўйиш сиёсати олиб борилмоқда.

Ҳозирда “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан кадрлар сиёсатини  олиб боришда дунёнинг илғор давлатларидан Россиянинг ПАО “Газпром” компанияси ўқув маркази, Япония нефт газ соҳасини ривожлантириш маркази (JCCP)  билан ҳамда Германиянинг ривожланган компаниялари ва ўқув марказларида раҳбар ходимларнинг малака ошириш, мутахассисларни қайта тайёрлаш ва тажриба алмашиш мақсадида олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш белгиланган.

Жамиятда ходимларни бошқаришни замонавий усулларини тадбиқ қилиш мақсадида 2018 йилнинг апрель ойида жами 8 нафар ходимлар бўлими бошлиқлари Корпоратив бошқарув марказида қайта тайёрлов курсларига юборилади.

Жорий йилнинг май ойида жамият тизимида фаолият юритаётган
30 нафар биринчи раҳбарлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида малака оширишлари режалаштирилган.

Айни дамда жамият томонидан Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси магистратура йўналишида 2 нафар мутахассис, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратура йўналишида 2 нафар мутахассис ҳамда Банк-молия академиясида
1 нафар мутахассис ўқув жараёнларида тингловчи сифатида малака оширишмоқда.

Бундан ташқари йил якунига қадар жамият тизимидаги корхона, ташкилотлардаги “Техника ва саноат хавфсизлиги”, “Йўл харакати хавфсизлиги” ҳамда “Экология хавфсизлиги” бўлимлари малакали мутахассислари томонидан ишчи-хизматчиларнинг жами 20 минг нафари ишдан ажралмаган ҳолда малака оширишлари белгиланган.

2019-2029 йиллар давомида жамиятда хизмат қилаётган ишчи-ходимларнинг жами 65 минг нафарини “Урганчтрансгаз” унитар корхонаси ўқув курс марказида, “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги Стандартлаштириш ўқув марказида, Корпоратиш бошқарув марказида, Президент Бошқарув академиясида ҳамда Республиканинг бошқа техник ишлаб-чиқариш йўналишда фаолият кўрсатаётган ўқув марказларида малакасини ошириш ҳамда мутахассислиги бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш режалаштирилган.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан тизимни ёш, билимли, меҳнатсевар, ижодий мутахассисларга бой этиш мақсадида Фарғона нефт ва газ касб-хунар коллежи, Бухоро нефт ва газ касб-хунар коллежи, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент Кимё унивеситети, Қарши муҳандислик ва иқтисодиёт университети ҳамда И.М.Губкин номли Москва Давлат нефт ва газ университети Тошкент филиали билан малакавий амалиёт, диплом олди амалиёти ва танлов асосида ишга жойлаштириш бўйича хамкорлик шартномаларини имзолаган.

Жамият томонидан ўтган 2017 йил давомида юқорида кўрсатиб ўтилган коллеж ҳамда университет талабаларининг жами 8 мингдан зиёд талабалари малакавий ҳамда диплом олди малакаларини ўташлари учун барча шарт-шароитларни яратган ҳолда амалга оширилди.

 

 “Ўзтрансгаз” акциядорлик жамияти томонидан жорий йилда ҳодимларни малака ошириш, қайта тайёрлаш масаласида амалга оширилган ишлар МАЪЛУМОТИ

2017 йилнинг ўтган даврда “Ўзтрансгаз” АЖ томонидан ўқув курсларида жами 3946 нафар, шундан, Урганч ўқув курси комбинатида 548 нафар, «ТАСИС- ЎҚУВ» ўқув марказида 47 нафар, Хужаобод автомобиль мактаби “Ватанпарвар” марказида 53 нафар, Ўзбекистон Миллий Университети Ахборот хавфсизлиги сохасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида 38 нафар, Газтаъминот унитар корхоналарининг малакали муҳандислари томонидан 2540 нафар, Тошкент ахборот технологиялари университетида
81 нафар, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Марказида 12 нафар, Навоий вилояти Фавкулодда вазиятлар бошқармасининг аҳоли ва раҳбар таркибини тайёрлаш маркази 114 нафар, «Саноат хавфсизлиги» НТМ ўқув марказида 73 нафар ва бошқа ўқув марказларида 440 нафар муҳандис-техник ходимлар, асосий ишлаб чиқаришдаги ишчи-хизматчиларнинг касбий билимларини оширилган.

Шунингдек, 2015-2016 йиллар ва 2017 йилнинг 9 ойи давомида жами
3 нафар ходимлар ҳорижий мамлакатлар (Японияда 1 нафар, Германияда
2 нафар)ларнинг илғор компаниялари ва ўқув марказларида ўз малакасини ва тажрибасини оширишган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил апрел ойида Россия Федерациясига бўлган ташрифи давомида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Газпром” компанияси ўртасида имзоланган Келишувга асосан 2017 йил ўтган даврда
10 нафар соҳа ходимлари “Газпром” компаниясининг ўқув дастурлари бўйича малакаларини ошириб қайтишган.

Шу билан бирга, бугунги кунга қадар, 2016-2017 ўқув йиллари давомида Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан ташкил этилган ўқув курсларида 18 дан зиёд раҳбар ва мутахассис ходимлар иштирок этишган.