Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

ЭЛГА ХИЗМАТ – ОЛИЙ ҲИММАТ

Республика истеъмолчиларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш,  шу билан бирга, газни транспортировка, транзит ва экспорт қилиш «Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг асосий вазифаларидан хисобланади. Айниқса, мустақиллик йилларида мамлакатимизда “ҳаво ранг ёнилғи”нинг ҳар бир хонадонга етиб боришини таъминлаш бўйича самарали тизим яратилиб, амалий натижаларга эришилмоқда.  Табиий газ таъминоти ошиши импорт ва экспорт бозорларида газтранспорти ва газтақсимлаш тизимларида ривожланиш ўсишини ишончли эксплуатацияда сақлайди.  Кейинги йилларда газлаштириш сатҳининг 2 (икки) баробарга ошгани аҳоли ҳаёти сифатининг ошаётганидан далолат. Бу эса, табиийки, мамлакат иқтисодининг ўсишига хизмат қилмоқда.

   ТАБИИЙ ГАЗ БУ – БОЙЛИГИМИЗ…

Бироқ, айрим кўнгилни хира қиладиган ҳолатларнинг учраши Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқарони сергакликка чорлайди. Масалан, ташқарида ҳаво илиқ ёки иссиқ бўлишига қарамай, аксари ҳамюртларимиз бебаҳо табиий ресурсни исроф қилиб, газ асбобларини тўлиқ қувватда ёқиб қўяди. Унинг оқибатлари борасида бош қотирмайди. Афсуски, бу зангори  ёқилғининг чек-чегараси борлиги, ёнаётган газдан инсон, қолаверса, табиат заҳарланаётгани, экологиядаги мувозанат хавф остида қолаётгани ҳақида онгли равишда, “дўппини бошдан олиб”, ўйлайдиган фурсат етди. Тўғри-да, сайёрамизнинг энергетик салоҳияти шу жумладан табиий газ заҳиралари поёнсиз эмас. Газ қайта тикланувчи табиий ресурслар қаторига кирмайди ҳам. Кундалик ҳаётимизда янада қулай шароитларни яратиш истагида токи газдан тежамкорлик қоидаларига амал қилмай, келажакни ўйламай фойдаланар эканмиз, ҳар биримиз келажак олдида, айниқса, Яратган олдида исроф учун жавобгармиз.. Кеч бўлмасдан, оқибатларнинг олдини олишга ҳисса қўшишимиз, қайғуришимиз ва фарзандларимизга тежамкорлик борасида ёрқин намуна бўлишимиз мақсадга мувофиқ. Демак, энергия ресурсларини тежашни ЎЗИМИЗДАН бошлаймиз…

Click to listen highlighted text!