Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ДИҚҚАТИГА!

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ТАРТИБИ

 Ҳурматли истеъмолчилар (аҳоли).

 

 Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қуйидаги ҳолатларда ечиб олинади:

  • табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини давлат қиёслов кўригидан ўтказишда;
  • таъмирлашда ёки бошқа табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборига алмаштиришда (ишдан чиққанда, такомиллаштирилганда (модернизация), ўлчамлари ўзгарганда);
  • истеъмолчининг амалдаги газтаъминоти тизими лойиҳа-техник ҳужжатларига ўзгартириш киритилганда.

 

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари қуйидаги ҳолатларда ўрнатилади:

  • табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори давлат қиёслов кўригидан ўтказилганидан сўнг;
  • янги ёки заҳира табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори таъминланганида;
  • истеъмолчининг амалдаги газтаъминоти тизими лойиҳа-техник ҳужжатларга ўзгартириш киритилганда.

 

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ечиб олиш/ўрнатиш тартиби

          Истеъмолчи табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ечиб олиш ва ўрнатиш учун шаҳар ёки туман газтаъминоти участкасига буюртма (заявка) бериши лозим, тажриба сифатида Давлат хизматлари марказлари орқали хизмат кўрсатилаётган 14 туман марказларидан ташқари. 14 туман марказлари рўйхати қуйида келтирилган.

Талабнома (заявка) бўйича, истеъмолчи ва Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда – Бюро) вакили иштрокида, туман ёки шаҳар газтаъминот участкаси вакили томонидан тамғалар ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори ечиб олинади ва далолатнома тузилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори 81-банди “Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, давлат қиёсловидан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиш газ таъминоти ташкилоти вакиллари ва Бюро вакиллари томонидан Истеъмолчи иштирокида амалга оширилади”).

Истеъмолчи табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш пиборини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори ва ечиб олинганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси билан “Ўзстандарт” Агентлигининг қиёслаш лабораториясига мурожаат қилади. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини қиёслаш кўригидан ўтказиш учун тўлов истеъмолчи томонидан амалга оширилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори 74-банди “Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини таъмирлаш ва давлат қиёсловидан ўтказиш сарф-харажатлари ҳисобга олиш прибори мулкдори томонидан қопланади”).

          Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори қиёслов кўригидан ўтказиш натижаси ижобий бўлган тақдирда, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқли деб топилади ва давлат метрология хизмати органи томонидан истеъмолчига табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори қиёслов кўригидан ўтказилганлиги ҳақида сертификат берилади. Истеъмолчи табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори ўрнатиш учун сертификат нусхаси билан шаҳар ёки туман газтаъминоти участкасига мурожаат қилади. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини ўрнатиш туман ёки шаҳар газтаъминот участка вакили томонидан, истеъмолчи ва Бюро вакили иштрокида ўрнатилади ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори тамғаланади. (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори 75-банди “Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларига тамға қўйиш Бюронинг масъул ходимлари томонидан газ таъминоти ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда истеъмолчи иштирокида далолатномани расмийлаштирган ҳолда амалга оширилади”). Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори ўрнатилганидан кейин истеъмолчи газ учун тўловни қайта-ҳисоб қилиш учун туман ёки шаҳар газтаъминот участкасига мурожаат қилиши лозим. Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборисиз газдан фойдаланилган давр учун тўлов белгиланган меъёр бўйича амалга оширилади. (Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 28 мартдаги 99-сон қарори). Тамғалар бутунлиги учун жавобгарлик истеъмолчи зиммасига юклатилади (Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори 76-банди “Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборлари, шу жумладан ўрнатилган тамғаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик истеъмолчи зиммасига юклатилади”).

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборини қиёслов кўригидан ўтказиш натижаси салбий бўлган тақдирда, табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори фойдаланишга яроқсиз деб топилади ва бу ҳақда давлат метрология хизмати органи масъул ходими томонидан истеъмолчига хабар берилади. Истеъмолчи табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш прибори яроқсиз деб топилган тақдирда, истеъмолчи уни таъмирлаш учун таъмирлаш ташкилотларига топшириши ёки Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган ва қиёслов кўригидан ўтказилган бошқа газни ҳисобга олиш приборини харид қилиши ва ўрнатилган тартибда ўрнатиши мумкин. Истеъмолчи белгиланган меъёрлар бўйича фойдаланиши ҳам мумкин.

 

Табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини давлат қиёслов кўригидан ўтказиш учун ечиш ва ўрнатиш газ таъминоти ташкилоти мутахассислари томонидан бепул амалга оширилади!

 

          Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
11 апрелдаги “Давлат хизматлари кўрсатиш тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3662-сон қарорига асосан 14 та туман марказларида тажриба сифатида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ечиш, ўрнатиш
ва киёсловдан ўтказиш хизматларини кўрсатиш қуйидаги давлат хизматлари марказлари орқали жорий этилган:

 

  1. Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Андижон вилояти

Андижон шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Бухоро вилояти

Когон шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Жиззах вилояти

Дўстлик тумани Давлат Хизматлари маркази

  1. Навоий вилояти

Зарафшон шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Наманган вилояти

Наманган шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Самарқанд вилояти

Пастдарғом тумани Давлат Хизматлари маркази

  1. Сирдарё вилояти

Сирдарё тумани Давлат Хизматлари маркази

  1. Сурхондарё вилояти

Термиз шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Қашқадарё вилояти

Шахрисабз тумани Давлат Хизматлари маркази

  1. Тошкент вилояти

Чирчиқ шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Фарғона вилояти

Қўқон шаҳар Давлат Хизматлари маркази

  1. Хоразм вилояти

Хонқа тумани Давлат Хизматлари маркази

  1. Тошкнт шаҳри

Юнусобод тумани Давлат Хизматлари маркази

 

Юқорида келтирилган шаҳар ва туманларда табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ечиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш хизматлари учун буюртма (заявка)лар юқорида келтирилган Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади. Давлат хизматлари марказларида табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларини ечиш ва ўрнатиш бўйича хизматлар нархларига давлат хизматларини кўрсатиш нархлари киритилган.

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!