ҲИСОБОТЛАР ТАҲЛИЛИ… УНДА ЕЧИМ БОР

“Урганчтрансгаз” унитар корхонасида Хотин-қизлар бошланғич ташкилотининг намунавий ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда Хоразм вилояти ва Урганч шаҳар ҳокими ўринбосарлари, Хотин-қизлар қўмитаси раислари, шунингдек, тизимда фаолият юритиб келаётган аёллар иштирок этишди.
Бинобарин, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини шакллантиришда ҳар жиҳатдан фаол, фидоий ва ташаббускор хотин-қизларнинг ўрни ҳамда таъсири беқиёс. Йиғилишда сўзга чиққанлар ҳам масаланинг айни жиҳатларига алоҳида тўхтаб ўтишди. Иштирокчилар томонидан аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги, оиладаги, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги нуфузини янада ошириш борасида салмоқли таклифлар берилди. Фаол аёллар сафини кенгайтириш, истеъдодли қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жойлардаги мавжуд муаммоларни самарали ҳал этишга эътиборни янада кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, қўмитанинг 60 нафар аъзоларидан 25 нафари конференцияга делегат этиб сайланган. “Урганчтрансгаз” УК Хотин-қизлар қўмитаси раислигига Муборак Каримова сайланди ва тадбир давомида унинг ҳисоботи ҳам тингланди.

 

 

Фикр қолдириш