Welcome to Uztransgaz   Click to listen highlighted text! Welcome to Uztransgaz

Иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда

Ҳа демай бугунгидек қуёшли кунлар ортда қолиб, куз-қиш мавсуми ҳам келиб қолади. Тошкент вилояти газ таъминоти ҳудудий филиалига қарашли участкаларнинг ходимлари  буни яхши тушунган ҳолда   иситиш   мавсумига тайёргарлик ишларини   кучайтиришмоқда.  Газ қувурларини бўёқлаш,  газ тақсимлаш пунктларини созлигини текшириб зарур ҳолларда таъмирлаш, истеъмолчилар фойдаланадиган газ ускуналарини кўздан кечириш ва аҳоли яшаш пунктларида ўтказилаётган учрашувлар шулар жумласидан. 

Тадбирларда “Ўзтрансгаз” АЖ  ходимлари улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли вакилларига замонавий тежамкор газ ускуналарининг иқтисодий самарадорлиги, уларни қайси  турларини қай тартибда ўрнатилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақида маълумот беришмоқда. Истеъмолчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарилмоқда.

“Ўзтрансгаз” АХ Ахборот ҳизмати

 

Leave A Comment

Click to listen highlighted text!